Инфантино: "Клублар ўртасидаги ЖЧ — молиявий ва ташкилий жиҳатдан улкан муваффақият"

CHERY AUTO

ФИФА президенти Жанни Инфантино АҚШда ўтказилаётган Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати якуни бўйича ўз фикрларини билдирди. 

Tecno

"Биз аниқ кўрдикки, клублар турнирдан мамнун. Мен турли фикрларни ҳурмат қиламан, биз уларни қабул қиламиз. Лекин мен, ФИФА президенти сифатида, ташкилот қилаётган ишларни ҳимоя қиламан.

Биз бу турнир орқали 2 миллиард доллардан ортиқ даромад кўрдик — бу ҳар бир ўйин учун ўртача 31 миллион доллар дегани. Бундай иқтисодий кўрсаткични ҳеч қайси турнир тақдим қила олмайди. Бу жуда катта муваффақият" — деди Инфантино.

Шунингдек, у турнир давомида стадионларда жиддий ҳодисалар кузатилмаганини ҳам алоҳида таъкидлади:

"Худога шукр, финалгача ҳаммасини тинч ўтказдик. ПСЖ ва "Челси" мухлислари турнир бошиданоқ ажойиб муҳит яратишди" – дея таъриф бериб ўтди швейцариялик раҳбар.

Эслатиб ўтамиз, турнирнинг сўнгги яъни финал беллашуви эртага соат 00:00 да старт олиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!