
Бу клублар бойиб қолди
ФИФА томонидан янги форматда ташкил этилган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида турли қитъаларнинг энг кучли 32 та жамоаси ўзаро куч синашди. Бу мусобақа бош соврини финалда Европа Чемпионлар лигаси ғолиби ПСЖни мағлуб этган “Челси” бўлди.
Статистика экспертлари жаҳон чемпионати иштирокчилари қанча даромад кўрганини ҳисоблаб чиқди.
“Челси” ҳисоб-рақами ғалаба эвазига 114,6 миллион еврога бойиди. Финалда ўйнаган парижликлар қўшимча 106,9 миллион еврога эга бўлди.
Мусобақада энг катта даромад олган ўнта клуб рейтинги қуйидагича кўриниш олди:
“Челси” — € 114,6 млн
“Пари Сен-Жермен” — € 106,9 млн
“Реал” — € 82,5 млн
“Флуминенсе” — € 60,8 млн
“Бавария” — € 58,2 млн
“Боруссия” — € 52,3 млн
“Манчестер Сити” — € 51,7 млн
“Палмейрас” — € 49,8 млн
“Интер” — € 36,8 млн
“Ал-Ҳилол” — € 34,2 млн.
Фикрлар