ОКМК Иброҳим Йўлдошев трансферини эълон қилди!

CHERY AUTO

Иброҳим Йўлдошев — ОКМК футболчиси!

Tecno

Ёзги трансфер ойнаси доирасида ОКМК футбол клуби таркибни кучайтириш йўлида дастлабки трансферини амалга оширганини маълум қилди.

Мудофаа чизиғининг чап қанотида ўзининг ишончли ва интизомли ўйини билан ажралиб турувчи Иброҳим Йўлдошев мавсумнинг иккинчи даврасидан бошлаб "кончилар" сафида ҳаракат қилади. ОКМК ва футболчи ўртасида 1.5 йиллик шартнома имзоланди. 

1.90 метр бўйга эга бўлган, 26 ёшли футболчи бунгача "Локомотив", "Металлург", "Сурхон", "Динамо" ва "Навбаҳор" клубларида тўп тепган. У профессионал фаолияти давомида Ўзбекистон Суперлигаси, Ўзбекистон Кубоги ҳамда Осиё Чемпионлар Лигаси доирасидаги ўйинларда жами 114 учрашувда майдонга тушган. Шунингдек, Иброҳим Йўлдошев ҳимоячи бўлишига қарамай, шу давр ичида рақиб дарвозасига 3 бор йўл топа олган ҳамда 5 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!