"Навбаҳор"ни икки нафар ўйинчи тарк этди

CHERY AUTO

Хабарингиз бор, айни пайтда юртимизда давралар оралиғидаги танаффус ва ёзги трансфер пайти. 

Tecno

Шу боис барча жамоалар таркибида ўзгаришлар юз бериши табиий. Албатта, “Навбаҳор” ҳам бундан мустасно эмас. 

Клуб матбуот хизматининг ёзишича, “Лочинлар” кам ўйин амалиётига эга бўлган икки нафар футболчи билан ўзаро келишув асосида хайрлашишди. Булар - ҳимоячи Шаҳзод Тоиров ҳамда ҳужумчи Пўлатхўжа Холдорхоновлар. 

Тоиров жамоа таркибидаги барча ўйинларда жами 4 та учрашувда майдонга тушиб, 288 дақиқа ҳаракат қилган бўлса, Холдорхонов “лочинлар” сафидаги барча беллашувларда жами 8 та ўйинда майдонда 351 дақиқа ҳаракат қилиб, 1 та гол урган.

"Биз Шаҳзод Тоиров ва Пўлатхўжа Холдорхоновларга кейинги фаолиятларида омад ёр бўлишини тилаймиз", - дейилади “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати хабарида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!