17 ёшли футболчи ҳалок бўлди

CHERY AUTO

Португалиянинг “Дешпертар” ҳаваскор футбол клуби ўйинчиси Жорже Сараива бахтсиз ҳодиса туфайли ҳалок бўлди. Бу ҳақида Record нашри хабар берди.

Tecno

Манбага кўра, мудҳиш воқеа Португалиянинг Каркавелуш пляжида рўй берган. 17 ёшли футболчи уч нафар дўсти билан чўмилаётганида оқим уларни очиқ океанга оқизиб кетган.

Воқеа жойига етиб келган қутқарувчилар йигитларнинг уч нафарини қутқариб қолган. Бироқ Жорже Сараива сувда қолиб кетган. Унинг жасади кейинроқ топилди.

Тиббиёт ходимлари Жорженинг юраги уришдан тўхтаганини қайд этди.

“Дешпертар” клуби матбуот хизмати 17 ёшли футболчининг вафот этганини тасдиқлаб, унинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!