
"Манчестер Сити" "Ньюкасл" футболчисига яхши сумма таклиф қилаётган бўлса, клуб ҳимоячини қўйиб юбормоқчи эмас
"Ньюкасл" клуби ёш ҳимоячи Валентино Ливраментонинг "Манчестер Сити"га ўтиб кетишига йўл қўймасликка қатъий бел боғлади.
22 ёшли футболчи "шаҳарликлар"нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадларидан бири бўлиб турибди. Англиянинг машҳур "The Times" нашрига кўра, "Сити" Ливраменто учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр.
Шунга қарамай, жамоа уни қўйиб юбормоқчи эмас. Клуб футболчига 6 йиллик янги шартнома таклиф қилиш орқали уни жамоадаги энг юқори маош олувчи футболчилардан бирига айлантирмоқчи.
Маълумот учун, Ливраменто "Ньюкасл" сафида умумий 80 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол ва 2 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
Фикрлар