"Фенербахче" ПСЖнинг икки футболчиси бўйича келишувга эришди

CHERY AUTO

Милан Шкриньяр "Фенербахче" сафида қолади. Қишда ПСЖдан ижара асосида Туркияга ўтган словакиялик ҳимоячи билан тўлиқ трансфер бўйича келишувга эришилди. У клуб билан 4 йиллик шартнома имзолайди ва йилига 7,5 миллион евро маош олади. Бу ҳақида "Footmercato" нашри хабар бермоқда.

Tecno

Шкриньяр ПСЖда Луис Энрике қўл остида асосий таркибдан чиққан ва Франция чемпионатида ўз ўйинини топа олмаганди. Туркияда 20 ўйин, 3 гол ва 1 ассист билан яхши формани тиклаб олди. У билан "Галатасарай" ҳам қизиққан, бироқ футболчи "Фенербахче"ни танлади.

Шунингдек, Марко Асенсионинг ҳам Туркия клубига ўтиши тўлиқ келишиб олинди. 29 ёшли футболчи ҳам ПСЖдан кетиб, "Фенербахче" сафида фаолиятини давом эттиради. Трансфер нархи тахминан 10-15 миллион евро атрофида бўлиши кутилмоқда.

Маълумот ўрнида, испаниялик ҳужумчи ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини Англия Премьер-лигасининг "Астон Вилла" клубида ўтказиб, 21 та учрашувда майдонга тушган ҳолда, 8 та гол ва 1 та голли узатмани ҳам ўз ҳисобига ёздириб қўйишга улгурди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!