Фелиш собиқ жамоаси сафига қайтишга яқин

CHERY AUTO

"Челси" ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Жоау Фелиш "Бенфика"га қайтиш бўйича дастлабки келишувга эришди. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, Лиссабон клуби футболчи билан барча шартларни келишиб олгач, трансферни расмийлаштириш учун "Челси" билан музокараларга киришган. Фелиш учун бу собиқ жамоасига қайтиш бўлади: у 2015 йилдан 2019 йилгача "Бенфика"да тўп тепган ва сўнгра 127,5 миллион еврога "Атлетико Мадрид"га сотилган эди.

Бироқ, ҳужумчи "матрасчилар" сафида ўзини кўрсата олмади ва "Челси" уни сотиб олди. Футболчи ўтган мавсум ярмини "Милан"да ижарада ўтказди. У А Серияда 15 та ўйин ўтказиб, иккита гол урди.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!