
Карвахаль: "Агар 7-маротаба Чемпионлар лигасини ютиб, Жаҳон чемпиони бўлсам, фаолиятимни тугатишим мумкин"
"Реал" ва Испания терма жамоаси ҳимоячиси Даниэль Карвахаль фаолияти ҳақида гапирди.
"Агар мавсумни 7-маротаба Чемпионлар лигасини ютиб, шу билан бирга терма жамоа билан илк бор Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқсангиз, фаолиятингизни якунлайсизми ёки яна бир неча йил ўйнайсизми? – деган саволга футболчи шундай жавоб қайтарди:
"Агар бу содир бўлса, ҳозироқ рози бўлардим. Фаолиятимни тугатардим, албатта. Лекин тўғрисини айтсам, футболни жуда яхши кўраман ва бу – фантастик жараён бўларди".
Карвахаль ўз сўзларида машғулотлардан қандай завқ олаётганини ҳам айтиб ўтди:
"Қадамма-қадам ўз даражамни тиклаяпман. Ҳар бир кунлик машғулотдан баҳра олишни хоҳлайман, чунки менга бу жуда ёқади. Чунки жароҳат олган пайтингда ҳар бир машғулот, ҳар бир ўйин, жамоадошлар билан учрашувнинг қадрини янада кучлироқ ҳис қиласан", - деб қўшимча қилди испаниялик ҳимоячи.
Фикрлар