"Навбаҳор" Ғуломовни ўзида сақлаб қолди
Якунига етган мавсумни сермаҳсул ўтказган ярим ҳимоячи Аббос Ғуломов "Навбаҳор"да қоладиган бўлди. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар берди.
Бугун клуб қароргоҳига Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкатжон Шокиржанович Абдураззоқов ташриф буюрди.
Жамоа президенти Анваржон Абдувоҳидович Тожимирзаев билан биргаликда "Навбаҳор" сафида якунланган мавсумда клуб шарафини ҳимоя қилган футболчилар орасидан етакчиларни келаси мавсумда ҳам "лочинлар" таркибида олиб қолиш масаласи муҳокама қилинди.
Бош мураббий Тимур Тоҳирович Кападзе тақдим этган шорт-лист асосида жамоа сафида сермаҳсуллик кўрсатиб, якунда "Навбаҳор"нинг якунланган мавсумдаги энг яхши ўйинчиси ва ПФЛ томонидан 2025 йилги мавсумнинг "Йил кашфиёти" деб эътироф этилган Аббосжон Ғуломов билан келишувга эришилиб, у билан тузилган амалдаги шартнома муддати узайтирилди.



Фикрлар