Шундай зўр тўпурарни қўлдан чиқариб нима қиламиз?
Бундеслига чемпиони – Мюнхеннинг “Бавария” клуби раҳбарияти англиялик ҳужумчи Ҳарри Кейннинг шартномасини узайтиришга қарор қилди.
Бу ҳақда Bayern & Germany нашри ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали хабар берди.
Манба маълумотига кўра, шартнома узайтириш ташаббускори – клубнинг ўзи. Кейннинг ўзи ҳам бу таклифга қарши эмас ва уни қабул қилишни режалаштирмоқда.
Шу билан бирга, тўпурар аввалроқ пайдо бўлган “Барселона”га ўтиши ҳақидаги вариантларни раҳбарият билан ҳеч қачон муҳокама қилинмаганини таъкидлаган.
Ҳарри Кейн янги шартнома масаласини 2026 йилги жаҳон чемпионати якунланганидан кейин муҳокама қилиши ва музокарага тайёр бўлишини маълум қилган.
Унинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига тузилган.



Фикрлар