Ўзбек футболчисининг еврокубоклардаги дебют учрашувида бешта гол бўлди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Беҳруз Каримов УЕФА Конференциялар Лигаси умумий босқичида дебютини нишонлади.
Ҳамюртимиз тўп тепаётган Швейцариянинг «Лугано» жамоаси халқаро мусобақанинг биринчи турида ўз майдонида Сербиянинг машҳур «Црвена Звезда»га қарши ўйнади.
Кучли курашларга бой ўйин 3:2 ҳисобида «Лугано» фойдасига якунланди. 25-дақиқада Альбиан Айети ҳисобни очиб, мезбонларни олдинга олиб чиқди. Орaдан кўп ўтмай, 32-дақиқада Тими Эльшник жавоб голини урди ва таблода мувозанат тикланди.
Иккинчи бўлим бошлангач, сербияликлар устунликни қўлга киритишди: 67-дақиқада Раде Крунич белград клубини ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Шундан сўнг «Лугано» мағлубиятдан қутулиш учун ҳужумларни кучайтирди ва бу ўз самарасини берди. 84-дақиқада Дерек Монкада рақиб дарвозасини ишғол этиб, ҳисобни яна тенглаштирди.
Учрашув тақдири эса сўнгги дақиқаларда ҳал бўлди: 90-дақиқада Анто Гргич пенальтини аниқ амалга ошириб, жамоасига муҳим ғалабани таъминлади. Шу тариқа, Беҳруз Каримов жамоаси мусобақани уч очко билан бошлади.
Каримов ушбу учрашувни «Лугано»нинг асосий таркибида бошлаб, 73-дақиқада алмаштирилди. Бу ўзбекистонлик ҳимоячи учун ушбу беллашув еврокубокларнинг умумий босқичидаги илк ўйини сифатида тарихда қолди.
«Лугано» навбатдаги ўйинини 22 октябрь куни сафарда Испаниянинг «Хетафе» жамоасига қарши ўтказади. Учрашув бошланиш Тошкент вақти билан соат 21:45 да бошланади.
Россиялик 17 ёшли гигант дарвозабон Ўзбекистон терма жамоасига ўтмоқчи!
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячисининг еврокубоклардаги дебюти қандай баҳоланди?
Ҳусановнинг ПСЖ билан ўйиндаги хатоларини тушунтиришди
Мағлубиятга жавобгар Ҳусановнинг ўйинини экспертлар қандай баҳолади?
Бир учрашувда икки позицияда ўйнаган Ҳусановга неча балл қўйилди?
Ўзбекистон Россия терма жамоаси билан ўйин шартини айтди
Туркия Ўзбекистон футболчилари бўйича муҳим расмий қарорни эълон қилди
Ўзбекистон терма жамоаси янгича халқаро мусобақада иштирок этади

Фикрлар