Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Манчестер Юнайтед" ва "Челси" бир футбоолчини талашяпти

Трансфер қишга мўлжалланган

«Манчестер Юнайтед» Португалиянинг «Спортинг» жамоасида тўп суриб келаётган вингер Флавиу Гонсалвешни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда журналист Марк Брус хабар берди.

Маълумотларга кўра, ёш футболчига фақат «Манчестер Юнайтед» эмас, балки «Челси» ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда. 

Кутилмоқдаки, қишки трансфер ойнасида ҳар икки инглиз клуби Гонсалвеш учун катта миқдорда таклиф йўллайди. Гап тахминан 50 миллион евро атрофидаги сумма ҳақида кетмоқда.

Флавиу Гонсалвеш ҳозиргача «Спортинг» таркибида 16 та ўйинда майдонга тушган. У шу вақт ичида учта гол урди ва икки бор голли пас берди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ