Ёнимда қол! Луис Энрике ПСЖ юлдузидан "Барса"га ўтмасликни сўради
Мураббий етакчисини бермайди
«Барселона» раҳбарияти ёзги трансфер ойнасида чап қанот ҳимоясига янги футболчи олиб келиш устида иш олиб бормоқда.
Каталония клуби билан боғланаётган асосий номлардан бири – ПСЖ таркибида ўйнаётган юлдуз ҳимоячи Нуну Мендеш. Transfermarkt портали баҳосига кўра, 80 миллион евро атрофидаги нарх қўйилган Мендеш ҳозирча дунёдаги энг қиммат чап қанот ҳимоячиси ҳисобланади.
El Nacional нашрининг ёзишича, ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике футболчини қўлдан чиқариш ниятида эмас. Манбага кўра, мураббий алоҳида тарзда Нуну Мендеш билан учрашиб, ундан Париж клубини тарк этмасликни сўраган.
ПСЖ президенти Нассер Ал-Хелаифи ҳам бу масалага шахсан аралашмоқда. У клубнинг асосий ўйинчиларидан бири ҳисобланган Мендешни сақлаб қолиш учун футболчининг маошини жиддий равишда оширишга тайёр экани айтилмоқда.

Изоҳлар (0)