Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Роналду келганда "Пахтакор"га нечта гол урарди?

Яхшиям келмагани...

Осиё Элит Чемпионлар лигасининг тўртинчи турида «Пахтакор» Тошкентда Саудия Арабистони чемпиони «Ан-Наср» жамоасини қабул қилди. Ушбу учрашув олдидан меҳмонлар бир ўйин кам ўтказган бўлса-да, жадвалда ўзбекистонликлардан бир очко олдинда эди. Бу «Ал-Васл» билан баҳс кейинроқ муддатга кўчирилгани билан боғлиқ.

Тошкентдаги беллашувни кутган мухлислар эса майдонда Криштиану Роналдуни кўра олмади. Бош мураббий Анге  Постекоглу жамоанинг бир қатор етакчиларини – Роналду, Коман ва Симаканни ушбу сафарда майдонга туширмасликка қарор қилди. Сабаб сифатида жамоанинг жуда зич тақвими ва узоқ сафарлари, шу боис айрим етакчиларни асраш зарурати кўрсатилди.

Учрашув фаол бошланди. Олтинчи дақиқада Яҳё жарима майдончаси ичидаги ўнг бурчак томонга аъло узатма берди, Ал-Ҳамданнинг зарбаси яқин устундан қайтди. Ортидан «Пахтакор» ҳам хавфли ҳужум уюштиришга улгурди: Ал-Амрининг ўз дарвозаси яқинидаги ноаниқ пасини эгаллаб олган тошкентликлар гол уриш имкониятига эга бўлишди, аммо меҳмонлар дарвозабони Бенто вазиятни қутқарди.

Шундан сўнг «Ан-Наср» икки бор ҳисобни очиш имконини қўлдан бой берди. Аввал аль-Ҳамдан жарима майдони ёқасидан аниқ зарба берди, аммо Назаров тўпни қайтарди. Кейин Фелиш тўпни қайтганидан сўнг ўнг томондан зарба берди, лекин дарвоза чамбарининг чап пояси ёнидан ўтиб кетди.

Барибир устунликни меҳмонлар қўлга киритишди. Фелиш ярим ҳимоядан пастдан узоқ узатма билан Ал-Ҳамданни топди, у эса ўнг қанотдан яқин бурчакни аниқ нишонга олди – ҳисоб очилди (0:1). Орадан кўп ўтмай, Фелиш рақиб ярим майдонида тўпни эгаллаб олиб,  дарвозабон билан яккама-як чиқди ва иккинчи голни ҳам ўзи урди (0:2).

«Ан-Наср» учинчи голни ҳам тез орада уриши мумкин эди. Мане ўнг қанотдан пастдан узатма берди, Яҳё эса яқин масофадан тўпни Назаров қўлларига йўллаб қўйди. Шундан кейин ўйин кутилмаганда кескинлашди: тайм ўртасида «Пахтакор» жуда чиройли гол урди. Қарши ҳужумда Фламарион Амaн ва Коштадан қочиб кетди, пастдан узатмани Ал-Амрининг жарима майдони ичидаги подката орқали ўтказиб, Мозговойни топди. У эса тўпни дарвозанинг ўнг бурчагига аниқ йўллади.

Бироқ стадиондаги қувонч узоққа чўзилмади – Мозговойнинг жуда кичик офсайди қайд этилди ва гол бекор қилинди. Ортидан эса меҳмонлар яна бир бор жазолашди: 32-дақиқада Абдумажидов Манега чап қанотдан узатма беришга тўсқинлик қила олмади, Фелиш эса дарвозабон қўллари орасидан яқин бурчакка тўпни жойлади (0:3).

Бу сафар «Пахтакор»нинг жавоби қонуний гол билан якунланди. Насруллаев чап қанотда Ал-Амридан маҳорат билан қочиб ўтиб, марказга аниқ узатма берди. Фламарион эса ҳимоячилар қаршилигисиз тўпни Саудия Арабистони пойтахти клуби дарвозасига жойлади (1:3).

Иккинчи тайм бошида меҳмонлар устунликни янада мустаҳкамлашга уринишди. Анжело Ал-Ҳамданни рақиб дарвозасига юзма-юз олиб чиқди, аммо у ўнг ярим қанотдан узоқ бурчакни нишонга ололмади. Бироқ кўп ўтмай, Фелиш ўнг томондан бурчак зарбасини амалга оширди, аль-Амри эса жарима майдонида ҳужумга қўшилиб, тўпни чап бурчакка йўллади (1:4).

«Пахтакор» ҳам жавобсиз қолмади – мезбонлар рақиб жарима майдони ичида хавфли зарба йўллашди, Бенто тўпни қайтарди, аммо қўшимча зарба амалга оширилмади. Шундан кейинги қарши ҳужумда «Ан-Наср» яна бир бор фарқни оширди: Мане чап томондан тўпни марказга – Ғарибга узатди, у эса тўпни чап устун томонга аниқ йўналтирди (1:5).

Шунга қарамай, «Пахтакор» ўз майдонида таслим бўлишни истамади. Бенто қисқа фурсат ичида Абдумажидов йўллаган икки хавфли зарбани қайтарди. Кейин Насруллаев чап қанотдан аниқ узатма берди, Хамдамов эса иккинчи уринишда ҳимоячилар тўсиғисиз зарба бериб, тўпни дарвозага жойлади (2:5).

Бироқ голлар шунгача чекланиб қолмади – ҳисоб яна меҳмонлар фойдасига ўзгарди. «Пахтакор» ҳужумга кўпроқ куч ташлагани сайин, орқа чизиқда бўшлиқлар пайдо бўлди. Аман тўпни Ал-Ҳамданга узатди, у эса рақиб жарима майдонининг чап томонидан пастдан узатма берди. Анжело тўпни дарвоза тўрига йўналтириб, учрашувдаги олтинчи голни урди (2:6).

Қизиғи шундаки, «Ан-Наср» иштирокидаги иккита кетма-кет ўйинда жами 8 та гол урилиб, юқори натижа қайд этилди. Саудия чемпионатида «Ал-Хулуд»га қарши баҳс 5:3 ҳисобида якунланган бўлса, бу сафар Осиё Чемпионлар лигасида «Пахтакор» устидан 6:2 ҳисобида ғалаба қайд этилди. 

Хўш, агар Криштиану Роналду Тошкентга келганида «Пахтакор»га нечта гол урарди? Бу савол кўпчиликни қизиқтириши аниқ!

Шу тариқа «Ан-Наср» уч ўйиндан сўнг 6 очко тўплади, «Пахтакор» эса тўрт беллашувдан кейин атиги 2 очко билан қолмоқда.

Ҳусанов “Барса”даги рақобатчилардан кучли

“Барса”га Ҳусановни танлашди

Шомуродов яна гол урди! Туркияда тўпурарлар пойгаси “ёняпти”!

Гол уришига бир баҳя қолган Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?

Шомуродовни алмаштириш "Башакшеҳир"га қимматга тушди

Ҳусановни эксперимент қилишни тўхтатинг!

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ