Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Гол уришига бир баҳя қолган Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Абдуқодир жамоасини мағлубиятда қутқариши мумкин эди

“Манчестер Сити” Англия Премьер-лигасида кетма-кет иккинчи мағлубиятини қабул қилди. Энцо Мареска шогирдлари ўз мухлислари кўз ўнгида “Брайтон”га кичик ҳисобда ютқазиб қўйди.

Манчестерликларнинг тажриюали ҳимояяиси Матеуш Нуньеш хатосидан фойдаланган меҳмонлар ўйинчиси Ясин Аяри ягона гол муаллифи бўлди.

Учрашув охирида Абдуқодир Ҳусанов рақиб дарвозабони Вербрюггенни жиддий синовдан ўтказди. Ўзбек ҳимоячисининг кучли зарбасини посблон қайтариб қолди.

Нуфузли манба – cityxtra.co.uk портали экспертлари “Манчестер Сити” футболчиларининг ҳаракатларини қуйидагича баҳолади.  

Жанлуижи Доннарумма — 6/10          

“Брайтон”нинг ғалаба голига у ҳеч қандай тўсқинлик қила олмади. Шу билан бирга, Жиджио тўп билан ўйнашда ўзига хос маҳоратини намойиш этди: учрашувнинг катта қисмида ишончли ҳаракат қилди. Бироқ иккинчи бўлимда аниқ бўлмаган узатмаси билан рақибга иккинчи голни совға қилишига сал қолди.

Матеус Нуньес — 5/10

У учрашувдаги ягона голга олиб келган узатмани қайтаришда хатога йўл қўйди. Ҳимоядаги дастлабки хатосини ҳам тузата олмади. Шунга қарамай, таслим бўлмагани учун уни мақташ керак.

Абдуқодир Ҳусанов — 5/10

Ҳусанов учрашув давомида бир неча бор ўз позициясидан узоқлашиб қолди. “Брайтон” ҳужумчилари унга одатдагидан кўра жиддийроқ қаршилик кўрсатди. Рақиблар Ҳусанов ҳали ҳам ўнг қанот ҳимоячиси ва марказий ҳимоячи вазифалари оралиғида ўйнаётганидан фойдаланишди.

Рубен Диаш — 5,5/10

Бугун асосий муаммо айнан у билан боғлиқ эмас эди. Бироқ жамоа яхши ташкиллаштирилган ҳужумларга қарши ҳимояни муносиб равишда йўлга қўя олмади.

Йошко Гвардиол — 6/10

У билан Доку ўртасида кўплаб ноаниқ узатмалар бўлди. Охир-оқибат “Брайтон”нинг голи ҳам унинг қаноти орқали киритилди. Шунинг учун у бу вазиятдаги масъулиятни ўз зиммасига олиши керак.

Гвардиол ҳар доимгидек ҳужумда яхши ўйнади, аммо одатдаги даражасини кўрсата олмади.

Айюб Буадди — 6/10

Бу ўсмир футболчи учун мураккаб ўйин бўлди. Атрофидаги футболчиларнинг ҳам одатдаги ўйинини кўрсата олмагани вазиятни янада қийинлаштирди.

Ярим ҳимояда рақиблар ундан жисмоний жиҳатдан устун келди ва майдоннинг бу қисмида футболчилар ҳаддан ташқари кўп эди. Буадди тўп билан яхши муомала қилган бўлса-да, ушбу учрашув унга катта сабоқ бўлади.

Эллиот Андерсон — 6/10

Англиялик футболчи учун бу осон ўйин бўлмади. Биринчи бўлимдаги кўнгилсиз 45 дақиқадан кейин у ўйинга мослашиб, фаоллашди. Бироқ “Брайтон” ярим ҳимоясининг ўзаро уйғунлиги Андерсон ва унинг жамоадошларидан устун келди.

Энцо Фернандес — 6/10

У бир нечта яхши, рақиб ҳимоячилари орасидан ўтувчи узатмаларни амалга оширди, аммо жиддий натижа кўрсата олмади.

Унинг ҳафта сайин асосий таркибдаги ўрнини сақлаб қолишига қандай эришишини тасаввур қилиш қийин.

Илиман Ндиайе — 6,5/10

Бу куни “Сити”нинг энг фаол ҳужумчиси бўлди. У бир лаҳза ҳам тўхтамади ва рақибига қарши ҳужум қилишдан чекинмади.

Ндиайе умидбахш тезкор югуришлар ва дриблингларни намойиш этди, бир неча бор ўзи учун қулай вазиятларга чиқди. Аммо ҳеч қандай тарзда гол ура олмади!

Эрлинг Холанд — 6/10

Холанд бирор иш қилишга улгурмасиданоқ Льюис Данк унинг имкониятларини йўққа  чиқарди. Норвегиялик ҳужумчи учун омадсиз кун бўлди.

Жереми Доку — 5,5/10

У ҳақда қанчалик кам гапирилса, шунчалик яхши.

Райан Шерки — 6,5/10

Иккинчи бўлимдагина майдонга тушган бўлса-да, бу куни “Сити”нинг энг яхши футболчиларидан бири бўлди.

У Фернандес ва Нуньеш учун гол уриш имкониятларини яратиб берди, аммо уларнинг ҳеч бири ҳужумни самарали якунлай олмади.

Нико О'Райли — 6/10

Шерки каби у ҳам майдонга тушиши билан ўйинга таъсир кўрсатди. Бироқ унинг узатмалари натижали ҳаракатлар билан якунланмади.

Ҳусановнинг баҳоси натижага тўғри келмади! Абдуқодир неччи балл олди?

 

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ