- Суперлига
- 16-тур
Металлург
08/09/2020 19:00
Пахтакор
- Драган Черан 21'
- Жавоҳир Сидиқов 45+3'
- Асад Собиржонов 90+3'
-
90'
Учрашув якунланди! Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
-
90+'
ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Собиржонов ҳисобни йирик кўринишга олиб келиб қўйди. Сиддиқовдан ассист.
-
90+'
Учрашув асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
-
89'
Собиржоновнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.
-
87'
"Пахтакор" ҳимоячилари сўнгги паллада бекободликларга нисбатан ақллироқ ҳаракат қилишмоқда. "Металлург" ҳужумлари энг сўнгги пас туфайли барбод бўлмоқда.
-
86'
Тошқўзиевнинг зарбаси ноаниқ кетди.
-
83'
Бекободликлар ҳамон рақиб дарвозасига йўл ахтаришмоқда.
-
80'
Андреевнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
-
76'
Ҳамдамов ўрнига Ҳожимат Эркинов майдонга тушди.
-
76'
Тошқўзиевнинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар қайтаришга эришди.
-
73'
Кутибаев ўрнига Абдуллаев майдонга тушди.
-
68'
Хожиакбар Алижонов ўрнига Алишер Салимов ва Сардор Собирхўжаев ўрнига Садриддин Абдуллаев майдонга тушди.
-
67'
"Металлург" футболчилари рақибларига жаримадан айнан улар услубида жавоб қайтармоқчи бўлишди. Бироқ, ҳимоячилар бунга тайёр эди.
-
64'
Даврон Анваров ўрнига Худойшукур Сатторов майдонга тушди.
-
62'
Майдон эгалари анча фаоллашиб қолди.
-
57'
Андреевнинг жаримадан тепилган тўпни Суюнов қайтарди. Ажойиб сейв.
-
55'
Собиржоновнинг зарбаси ҳимоячилар томонидан муваффақиятли блокланди.
-
53'
Чумак томонидан амалга оширилган жарима зарбаси жонли деворга тегиб қайтди.
-
52'
Бобожонов Убайдуллаев ўрнига ва Тошқўзиев Абдулҳақов ўрнига майдонга тушди.
-
47'
Собирхўжаевнинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришга эришди.
-
46'
Черан ўрнига Собиржонов майдонга тушди.
-
46'
Иккинчи тайм бошланди.
-
45'
Танаффус.
-
45+'
ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Сиддиқов ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келиб қўйди. Дердийок жарима зарбасидан жуда ақлли пас амалга оширди.
-
45+'
Аббос Отахонов огоҳлантирилди.
-
45+'
Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.
-
44'
Шаҳзод Убайдуллаев офсайдда қолиб кетди. Шу сабабли, "Металлург" ҳужуми тўхтатилди.
-
43'
Тайм якунида бекободликлар фаоллашди.
-
40'
Станислав Андреев тиббий ёрдам қабул қилди.
-
39'
"Металлург" ажойиб вазиятга эга бўлди. Улар голга жуда яқин келди.
-
36'
Алижоновнинг узоқ масофадан берган зарбаси трибуналар томонга қараб кетди.
-
33'
Жабрланувчининг ўзи жаримадан зарба йўллади. Тўп жонли деворга тегиб, майдонни тарк этди.
-
31'
Абдулҳақов Ҳамдамовга нисбатан жарима майдони кираверишида қоидани бузди. Сариқ карточка.
-
28'
Алижоновга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
-
26'
"Пахтакор"нинг ҳужуми офсайд сабаб бекор қилинди.
-
23'
Аксинча, голдан руҳланган "Пахтакор" олдинга бормоқда.
-
21'
ГОООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Пахтакор" ҳисобни очди. Черан гол муаллифи. Энди бекободликлар бироз очилса керак.
-
15'
Ўйин буткул "Металлург" ярим майдонида ўтмоқда. Ҳимоячилар яхши ҳаракат қиляпти. Бекободликлар қарши ҳужумлар ҳақида ҳам ўйлаб кўриши керак.
-
10'
Бекободликлар ўз вазиятини ҳимояда кутмоқда. "Пахтакор" тўп билан. Вазиятлар ҳозирча содир бўлмаяпти.
-
7'
Тошкентликлар тежамкор футбол намойиш этмоқда.
-
4'
"Шерлар" тўп назоратини қўлга олмоқчи. Мезбонлар прессингда яхши ҳаракат қилмоқда.
-
2'
Илк хавфли вазият бекободликларда юзага келди. Аммо улар вазиятдан фойдалана олишмади.
-
1'
Учрашув бошланди!
-
0'
"Металлург" раҳбари вафоти билан боғлиқ вазият туфайли учрашув 1 дақиқалик сукут билан бошланди.
-
0'
Жамоалар Суперлига расмий мадҳияси садолари остида майдонга тушиб келди.
-
0'
Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган ва бироз аввалроқ ўтказилаётган "Металлург" - "Пахтакор" учрашуви бошланиш арафасида.
-
0'
Ассалому алайкум, Суперлига ихлосмандлари.