- Суперлига
- 17-тур
Қўқон-1912
- Шоҳназар Норбеков 12'
- Икболжон Маликжонов 27'
27/09/2020 16:00
Бунёдкор
- Шахбоз Эркинов 6'
-
90'
Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
-
90+'
Тўраев сариқ карточка олди.
-
90+'
Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
-
88'
Қўқонликлар ҳимояда ишончли ўйнамоқда.
-
85'
Маматхўжаев Рўзиев ўрнига, Синдоров эса Райевац майдонга тушмоқда.
-
82'
Йўлдошев Қодирқуловнинг узатмасини муваффақиятли ривожлантира олмади.
-
78'
"Бунёдкор"нинг ҳужумлари наф бермаяпти.
-
75'
Тошкентликлар олдинга ўтишга мажбур. Қўқонликлар эса шунчаки тўпни узоқлаштириш билан банд.
-
72'
Йўлдошев майдонда ётибди. Ҳаммаси жойида. Ўйинни давом эттириш мумкин.
-
67'
Ғиёсов ўрнига Нурмурадов, Абдуллаев ўрнига Аҳмадалиев майдонга тушди.
-
64'
Музаффаров ўрнига Бамба майдонга тушди.
-
60'
Қўқонликлар қарши ҳужумларга таяниб ўйнамоқда.
-
57'
Холмуҳаммедов ҳужумда фол ишлатди.
-
54'
Расул Йўлдошев жарима майдони ташқарисидан зарба берди. Рекашет билан ноаниқ кетди.
-
52'
Эркинов бирга-бир вазиятдан гол ура олмади. Эргашевдан сейв.
-
50'
Тўхтасиновнинг голи инобатга олинмади. Унга тўп узатилишидан олдин умайдонни тарк этган эди.
-
48'
Қўқонликлар ҳужуми бесамар якунланди. Энди улар ҳимояга шошилмоқда.
-
46'
Иккинчи тайм бошланди.
-
45'
Танаффус.
-
45+'
Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.
-
44'
Норбеков ўрнига Райевац майдонга тушди.
-
43'
Норбековнинг жароҳати жиддийга ўхшайди. У яна майдонда ётибди.
-
41'
Лутфулла Тўраев майдон марказида тўпни йўқотди. Қўқонликлар ҳужуми ҳам самара келтирмади.
-
39'
Шоҳназар Норбеков тиббий ёрдам қабул қилмоқда.
-
36'
Музаффаровнинг олис масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди.
-
30'
Қўқонликлар ҳисобда олдинга чиқиб олгач, хотиржамлик билан ҳимояланмоқда.
-
27'
ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Иқбол Маликжонов ажойиб тарзда "Бунёдкор" дарвозасини ишғол қилди. Рўзиевдан нозик пас.
-
24'
"Қалдирғочлар" тўпни назорат қилиш орқали босимдан халос бўлмоқчи.
-
21'
Норбеков жарима майдони ичида йиқилди. Ҳакам ҳеч нарса йўқлигини кўрсатди.
-
20'
Мерзляковнинг техник хатоси сабаб "Қўқон-1912" ҳужуми барбод бўлди.
-
16'
Голдан руҳланган қўқонликлар олдинга бормоқда.
-
12'
ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Норбеков ҳисобни тенглаштирди. Кетма-кет зарбаларнинг сўнггиси гол билан якунланди.
-
8'
Ойбек Рустамов жарима майдонига узатилган тўпга боши билан зарба бера олмади.
-
6'
ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Шаҳбоз Эркинов қанотдан узатилган тўпни боши билан дарвозага жойлади. Меҳмонлар ҳисобда олдинга чиқиб олди.
-
3'
Дастлабки дақиқаларда жамоалар майдон марказида кураш олиб боришмоқда.
-
1'
Ўйин бошланди.
-
0'
Жамоалар майдонга тушиб келишди.
-
0'
Ассалому алайкум, Суперлига ихлосмандлари.