Суперлига турнир жадвалида пешқадам ўзгармади
Суперлиганинг 6-тур учрашувлари давом этади. "Сўғдиёна" "Андижон"ни мағлуб қилиб, турнир жадвали пешқадамига айланиб олганди. Бугун эса "Нефтчи" биринчи ўринга чиқиб олиш имкониятига эга эди, лекин клуб бундан фойдалана олмади.
Фарғоналиклар "Қизилқум"га қарши ўйиннинг сўнгги дақиқаларида гол ўтказиб юборди ва 1 очкога эга чиқди. Шу билан бирга, жадвалда 3-поғонага жойлашди.
Бу турда "Насаф" ва ОКМК жамоалари очколарини 11 тага етказиб олиши мумкин.
Фикрлар