- Суперлига
- 6-тур
OKMK
- Бобурбек Йўлдошов 34'
22/06/2021 20:00
Қизилқум
- Элгужа Григалашвили 29'
- Эркин Бойдуллаев 36'
-
90+4'
Учрашув якунланди. "Қизилқум" АГМК майдонида ғалаба қозонди!
-
90+3'
Актамовдан тушунарсиз қарор: Захирадан майдонга тушган Саъдиллоев ўрнига Жамшид Ҳасанов майдонга тушди.
-
90+2'
АГМК футболчилари катта куч ва иштиёқ билан олдинга ташланмоқда.
-
90'
Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
-
88'
Фортес бу сафар Чалқанча услубда зарба йўллади. Ноаниқ.
-
87'
Бу сафар Зафар Полвонов яқин масофадан зарба берди. Тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.
-
86'
Элвин Фортеснинг стандартдан берган зарбаси жонли девордаги футболчига тегиб майдонни тарк этди.
-
84'
Элгужа Григалашвили ўз ўрнини Беҳруз Саъдиллоевга бўшатиб берди.
-
83'
Дилшод Аҳмадалиевнинг узатмасига аниқлик етишмади.
-
82'
Рақибини алдаб ўта олмаган Миржалол Қосимов унга нисбатан қўполлик ишлатди.
-
80'
Мате Ватсадзе ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
-
79'
Сон жиҳатдан устунликка эришган меҳмонлар дарҳол ўйинга фаоллик қўшди.
-
77'
Ҳакамга жиддий эътироз билдирган Акром Комиловга қизил картока кўрсатилди. АГМК янада қийин вазиятга тушиб қолди.
-
75'
Мезбонлар сафида Бобур Йўлдошев ўрнига Сардор Раҳмонов ўйинга қўшилди.
-
73'
Олмалиқликларнинг ҳужумлари яхши чиқмоқда. Аммо якуний зарба берадиган футболчи топилмаяпти.
-
71'
Стандартдан оширилган тўпни Нестеров муштлари билан уриб юборди.
-
69'
Меҳмонлар сафида ҳаракат қилган Жасур Азимов ўз ўрнини Миржалол Қосимовга бўшатиб берди.
-
68'
Қосимовдан яна юриш: Ҳусниддин Ғофуров ҳамда Элвин Фортес майдонга тушди. Улар Мурод Тошматов ва Шохруҳ Гадоевни алмаштирди.
-
66'
Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Григалашвили ноаниқ зарба йўллади.
-
64'
Жўраевнинг зарбасига аниқлик етишмади.
-
62'
АГМК сафида ўзгариш: Қосимов ва Турсунов ўрнига Полвонов ҳамда Жўраев тушди.
-
60'
Ўйин тенг курашлар остида давом этмоқда.
-
57'
Григалашвили чап қанотдан бир ҳимоячини ажойиб тарзда доғда қолдириб, рақиб жарима майдончасига ёриб кирди ва яқин масофадан зарба йўллади. Султонов бу гал жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.
-
54'
Меҳмонлар бурчак зарбасига эга эди. Муваффақиятсиз
-
50'
Йўлдошевнинг узатмасини Нестеров ушлаб олди
-
46'
"Қизилқум"да ўзгариш. Файзулла Қамбаров ўрнига Шерали Жўраев майдонга тушди
-
46'
Иккинчи тайм бошланди!
-
45+1'
Биринчи тайм тугади!
-
45'
Биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берилди...
-
44'
Гадоев қулай вазиятдан фойдалана олмади
-
40'
Эркин Бойдуллаевнинг жаримадан узатиб берган тўпини Файзулла Қамбаров боши билан дарвоазага йўналтирди. Ноаниқ.
-
36'
ГОООЛ! Эркин Бойдуллаев ажойиб зарбаси билан яна меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди-1:2
-
34'
ГОООЛ! Ўйинда ҳисоб тенглашди! Жарима зарбасидан сўнг Бобур Юлдашов тўпни дарвозага аниқ йўллади - 1:1!
-
32'
Мезбонлар жарима тўпи тепади
-
30'
Элгужа Григалашвили голни нишонламай, АГМК мухлислари ва клубга ҳурмат сақлади
-
29'
ГОООЛ! Муҳсинжон Убайдуллаевнинг ўнг қанотдан жарима майдончасига узатиб берган тўпини Элгужа Григалашвили узоқ бурчакка тўғирлаб қўйди -0:1.
-
28'
Рақиб ҳимоячисининг хатосидан кейин Вацадзе дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди. Аммо Султонов чаққонроқ ҳаракат қилиб, ҳужумчига имкон бермади
-
24'
Байдуллаевга нисбатан қоида бузилди. Гадоевга тиббий ёрдам кўрсатилди
-
22'
Ватсадзе йиқитилди
-
19'
Турсуновнинг зарбаси "жонли девор"га тегиб майдонни тарк этди
-
17'
Қосимовга нисбатан қўполлик ишлатилди. Мезбонлар қулай жарима зарбасига эгалар
-
15'
Григалашвилинг 20 метрдан йўллаган зарбасини Султонов қайтарди. Зарба ажойиб бўлди, сейв ҳам шунга яраша бўлди
-
14'
Тўхтахўжаевнинг Мустафоев томон йўллаган узатмасини ҳимоячилар қайтарди
-
10'
Дилшод Аҳмадалиевнинг зарбасини Нестеров қайтариб юборди. Бу учрашувдаги биринчи хавфли зарба
-
10'
Миржамол Қосимов ўйиндан ташқари ҳолатда
-
9'
Тошматов бурчак тўпини амалга оширди. Нестеров муштлари билан тўпни уриб юборишга уринди. Такрорий бурчак тўпи амалга оширилди. Бу гал ҳимоячисилар хавфни бартараф этишди.
-
8'
Мезбонлар бурчак тўпига эгалар
-
6'
Кухианидзе Аҳмадалиевга нисбатан қоида бузди
-
5'
Аҳмадалиевнинг ўнг қанотдан оширган тўпи мўлжалга аниқ бормади
-
4'
Дастлабки дақиқаларда мезбонлар ўйин тизинини ўз қўлларига олишган
-
2'
Эркин Бойдуллаевнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ чиқди
-
1'
Ўйин бошланди!
-
19:57'
ПФЛ мадҳияси садолари остида жамоалар майдонга чиқиб келишди