- Суперлига
- 11-тур
Турон
25/06/2021 20:00
Машъал
-
90+4'
Учрашув якунланди. "Турон" - "Машъал" учрашувида нурсиз дуранг қайд этилди.
-
90+3'
Сўнгги сонияларни мезбонлар анча фаол ўтказмоқда.
-
90+2'
Рақибига нисбатан жиддий қўполлик ишлатган Ибе Окоро майдондан четлатилди.
-
90'
Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
-
88'
Жарима майдонига оширилган тўпни Акмал Ортиқов ушлаб олди.
-
85'
"Турон"нинг бир неча дақиқалик босими бурчак зарбасидан кейин ўз якунига етди. Ҳамон аниқ зарба йўқ.
-
83'
Музаффаровнинг стандартдан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб ўз йўналишини ўзгартирди.
-
82'
Тошмирзаевга нисбатан ишлатилган қўполлик учун Ибе Окоро огоҳлантирилди.
-
80'
Стандартдан кейин "Машъал"да ўта хавфли ҳужум! Аммо Алиқуловнинг яқин масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
-
78'
Ҳали дарвозаларга бирорта аниқ зарба берилмади. Ўйиннинг 78-дақиқаси якунланмоқда.
-
76'
Чигози ва Шодмонов ўрнига Йўлдошев ҳамда Саъдуллаев майдонга тушди.
-
74'
2 рақибидан ўтган Чигози пас беришга келганда хатога йўл қўйди. Тўп йўқотилди.
-
72'
Сардор Абдураимога тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. унинг жисмоний ҳолати дош бермади.
-
70'
Меҳмонлар вакилининг олис масофадан берган зарбасига аниқлик етишмади.
-
67'
Жамоалар биринчи голга қадар эҳтиёткор ўйнамоқда. Ҳисоб очилиши ўйин темпи ошишига сабаб бўлиши аниқ.
-
65'
Футболчилар ўзаро тўқнашиб кетди. Ҳар икки томон вакилига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
-
62'
Жавоҳир Соҳибов жарима майдони ичида тўпни ўзига бўйсундира олмади. Вазият қўлдан кетди.
-
60'
Ўйин тенг курашлар остида давом этмоқда.
-
58'
Ким Бойонг зарба беришга кечикди. Ҳужумнинг кескинлиги йўқолди.
-
56'
"Машъал" футболчиси ҳужумда дарвозабонга нисбатан қўполлик ишлатди.
-
54'
Ким Бойонг бурчак яқинида қўполлик ишлатди. Муборакликларда стандарт вазият.
-
52'
Иккинчи таймда майдон эгалари нисбатан фаолроқ ҳаракат қилмоқда.
-
50'
"Машъал" таркибида Жамолиддин Убайдуллаев огоҳлантирилди.
-
48'
Билолхон Тошмирзаевнинг чап оёқда йўллаган хавфли зарбаси бироз ноаниқ кетди.
-
46'
Иккинчи тайм бошланди!
-
46'
Жасурбек Хакимов ўрнига Жавоҳир Соҳибов майдонга тушди.
-
46'
Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!
-
45'
Биринчи таймга вақт қўшилмади. Танаффус!
-
44'
Самандар Шукуруллаевга сариқ карточка кўрсатилди.
-
42'
Ифеанининг зарбасига ўхшамади. Тўп "Турон"га ўтиб кетди.
-
41'
Темур Ҳакимов офсайдда қолиб кетди.
-
39'
Ўйин икки жарима майдони орасида кечмоқда.
-
37'
Жамоаларга ҳужумни якунлашда кескинлик етишмаяпти.
-
34'
Ўйин пастроқ темп ва тенг курашлар остида давом этмоқда.
-
32'
Жарима тўпини пас билан ижро этган муборакликлар вазиятдан унумли фойдалана олмади.
-
30'
"Турон" яна бир бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.
-
29'
Ҳакимов зарба бериш учун рақибига нисбатан қоида бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.
-
27'
Сўнгги дақиқаларда яйпанликлар фаоллашиб қолди.
-
25'
Билолхон Тошмирзаевнинг узатмаси шеригига қадар етиб бормади.
-
23'
Шквирин шогирдлари бурчак зарбасидан наф чиқара олмади. Ҳужумда қўполлик.
-
22'
Ҳумоюн Муртазоевнинг чиройли узатмасидан кейин Ифеани тўпга ета олмади.
-
21'
Суннатилла Эрматов олис масофадан ўз омадини синаб кўрди. Зарбага аниқлик етишмади.
-
19'
Тўп назорати Хомяков шогирдлари томонда бўлиб турибди.
-
17'
Сардор Абдураимов бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди. Аммо ҳимоячи уни тана ҳаракати орқали тўхтатиб қолди.
-
15'
Зафарбек Акрамовнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасига аниқлик етишмади.
-
13'
Мезбонлар стандартдан кейин хавфли вазият ярата олди. Аммо дарвозага зарба берадиган футболчи топилмади.
-
11'
Ким Бойонгга нисбатан қоида бузган Ифеани Ифеанига сариқ карточка кўрсатилди.
-
9'
Ўйин майдон марказида кечмоқда.
-
6'
Хакимовнинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
-
5'
Майдон эгалари рақибга босим уюштирмоқда.
-
3'
Муборакликлар илк дақиқалардан тўпни ўз назорати остида ушлаб турибди.
-
1'
Учрашув бошланди!
-
0'
Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча дақиқа ичида старт олади!