• Суперлига
  • 14-тур

Сўғдиёна

  • Шоҳруз Норхонов 21'
1 : 0

08/08/2021 20:00

Навбаҳор

  • 29'

    ВАР лавҳаларини ўз кўзи билан кўрган Нажафалиев пенальти йўқлигини таъкидлади.

  • 27'

    Ҳакам яна узоқ вақтга ўйинни тўхтатиб турибди. Унинг ўзи видеотакрорларни кўриш учун майдон четига йўл олди.

  • 25'

    Жарима майдони ичида Соловьёв йиқилиб тушди. Вазият пенальтига яқин.

  • 24'

    Аскер Нажафалиев голни ҳаққоний, деб топди. "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" 1:0!

  • 23'

    Ҳакам бир неча дақиқадан бери ВАРдаги ёрдамчилари билан маслаҳатлашмоқда. Офсайд туфайли гол бекор қилиниши мумкин.

  • 21'

    ГООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Жарима майдонига оширилган тўпни жиззахликлар Юсупов дарвозасига киритди.

  • 20'

    Шойқуловга нисбатан қўполлик ишлатган Боян Цигер огоҳлантирилди.

  • 19'

    Азим Аҳмедовнинг олис масофадан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

  • 18'

    Забиҳилло Ўринбоевнинг боши махсус боғич билан боғлаб қўйилди. У ўйинга қайтди!

  • 16'

    Сардор Қулматовга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 15'

    Жарима майдони яқинида Соловьёвга нисбатан қўполлик ишлатилди. "Лочинлар"да яхши стандарт.

  • 13'

    Курашлар асосан, майдон марказида кечмоқда.

  • 11'

    Жиззахликлар бурчакдан тўпни ўйинга киритиш имкониятини қўлга киритди.

  • 8'

    Наманганликлар тўп назоратини қўлга олишга уринмоқда.

  • 5'

    Ҳар икки жамоа вакиллари назоратни ўзлари томонга оғдиришга ҳаракат қилмоқда.

  • 2'

    Номинал мезбонлар илк ҳужумни уюштирди. Норхоновнинг зарбаси ноаниқ.

  • 1'

    Ўйин бошланди!