• Суперлига
  • 4-тур

Локомотив

0 : 1

02/04/2022 18:30

Насаф

  • Суҳроб Нуруллоев 59'
  • 90+4'

    Учрашув якунланди. "Насаф" мавсумдаги илк ғалабасини Тошкентда қўлга киритди!

  • 90+3'

    Ойбек Бозоров ўрнига Муродбек Раҳматов ўйинга қўшилди.

  • 90+3'

    Жером бу сафар яққол бирга-бир вазиятни кўкка совурди. Жуда аламли мағлубият бўлади бу "Локо" учун.

  • 90+2'

    Этаме Туроповнинг узатмасидан сўнг тўпни тўхтата олмади. 

  • 90+2'

    Смайлагичга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 90+1'

    Бозоров яқин масофадан ноаниқ зарба берди, аммо мухлислар уни олқишламоқда.

  • 90'

    Иккинчи таймга 4 дақиқа қўшилди.

  • 89'

    Ҳасановдан яна бир ноаниқ зарба. Аслида, зарбага ҳожат бўлмаган вазиятдаги уриниш учун унга билдирилаётган эътирозлар ҳақли дейиш мумкин.

  • 88'

    Нуруллоевнинг бурчакдан оширган тўпига Эшмуродов ета олмади.

  • 86'

    Тошпўлатов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 85'

    Муҳаммаданас Ҳасанов бурчакдан тўпни тўғридан тўғри дарвозага йўллади. Бироз ноаниқ.

  • 84'

    Тахминан 2 метр масофадан Этаме зарба берди. Тўп Алиқуловдан майдон ташқарисига чиқиб кетди.

  • 83'

    Мезбонларда бурчак яқинида стандарт вазият. Ҳисобни тенглаштириш учун ажойиб имконият юзага келди.

  • 81'

    Рашидхоновдан навбатдаги ноаниқ зарба.

  • 81'

    Абдураҳимов ва Норчаев ўрнига Акрамов ҳамда Смайлагич ўйинга қўшилди.

  • 79'

    Рашидхонов узоқ масофадан кучсиз зарба берди. Эргашев ҳеч қандай муаммосиз уни бартараф этди.

  • 79'

    Ойбек Бозоровдан дриблинг, аммо ноаниқ пас. 

  • 78'

    "Насаф"нинг қарши ҳужуми муваффақиятсиз пас билан якунланди.

  • 76'

    Диёр Туропов жарима майдони ичидан ноаниқ зарба йўллади. Яна бир имконият қўлдан кетди.

  • 74'

    Дилшод Комилов ўз ўрнини Али Абдураҳмоновга бўшатиб берди.

  • 73'

    Тошкентликлар рақиб мудофаасини ёриб ўтиб, жарима майдонига киришда муаммоларга дуч келяпти.

  • 71'

    Туропов жарима майдонига бемақсад пас оширди. Эргашев тўпни ушлаб олди.

  • 70'

    Сўнгги дақиқаларни Коростиченко шогирдлари нисбатан фаолроқ ўтказмоқда. "Насаф" қарши ҳужумларга таяняпти.

  • 68'

    Марко Станоевич деярли бўш қолган дарвозага ноаниқ зарба берди.

  • 67'

    Ҳозиргина ўйинга қўшилган Давронов огоҳлантирилди.

  • 67'

    Жароҳат олган Насруллаев ўз ўрнини Алибек Давроновга бўшатиб берди.

  • 66'

    Жарима майдони ичида Этаме йиқилиб тушди. Рефери ўйинни давом эттиришга рухсат берди.

  • 66'

    "Темирйўлчилар"нинг аксарият узатмалари манзилга аниқ етиб бормаяпти.

  • 64'

    "Локо"да иккита ўзгариш: Рашидхонов ва Ҳасанов ўйинга қўшилди. Улар Қодирқулов ҳамда Махарадзени алмаштирди.

  • 64'

    Катта тезликда югурган Насруллаев қалтисроқ йиқилди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 63'

    Ойбек Бозоровнинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 62'

    Аввалига Бозоров майдонни катта қисмини соло юриш эвазига босиб ўтиб, шериги томон пас берди. Тўп учун курашда Нуруллоев рақибига имкониятни бой берди ва тўп йўқотилди.

  • 61'

    Ойбекка тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 60'

    Ойбек Бозоровни қўполлик билан тўхтатган Жумабоев огоҳлантирилди.

  • 59'

    ГООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Суҳроб Нуруллоевнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасини дарвозабон қайтара олмади.

  • 57'

    Пас беришда хатога йўл қўйган Этаме жамоасининг ўта хавфли тус олаётган қарши ҳужумини йўққа чиқарди.

  • 57'

    "Локо" ҳимояси босимга дош бера олмаяпти. Бу сафар Қобилов хато қилди.

  • 56'

    Кутилганидек, Алишер Салимов ўрнига Жалолиддин Жумабоев ўйинга қўшилди.

  • 55'

    Салимовга тиббий ёрдам керак. Афтидан, у захирага олинади.

  • 54'

    Баҳромнинг босими натижасида Салимов хатога йўқ қўйди.

  • 54'

    Жамоалар ҳужумларни уюштира оляпти, аммо якуний нуқтани қўядиган футболчи топилмаяпти.

  • 52'

    Ҳусаин жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Каримов унга ўрнидан туриши лозимлигини таъкидлади. "Насаф" мухлислари "бақир-чақир"ни бошлаб юборди.

  • 51'

    Алиқуловнинг зарбаси мухлисларнинг қўлига бориб тушди.

  • 51'

    Норчаев иккинчи қаватдан оширилаётган тўпларни дарвозага йўллашда муаммога дуч келмоқда.

  • 50'

    Мозговой марказда тактик фол эвазига тўхтатилди.

  • 49'

    Этаме қанотдан етказиб берилган тўпга ноаниқ зарба йўллади.

  • 48'

    Станоевичнинг олис масофадан берган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 47'

    Доимгидек, Бозоров майдонда энг кўп йиқилаётган футболчи бўлиб турибди.

  • 46'

    Иккинчи таймга старт берилди!

  • 46'

    Иван Солоьев ўрнига Суҳроб Нуруллоаев ўйинга қўшилди.

  • 46'

    Биринчи бўлим сўнгида жароҳат олган Ғуломов ўз ўрнини Тошпўлатовга бўшатиб берди.

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+3'

    Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Танаффус!

  • 45+2'

    Мозговойнинг зарба аралаш узатмаси ҳимоячилардан ўтмади.

  • 45+1'

    Насруллаевдан навбатдаги "брак" узатма, Ғуломов эса майдонда ётибди.

  • 45'

    Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Ғулом-Ҳайдар бу сафар олис масофадан дарвозани "ўққа тутди". Тўп бироз ноаниқ кетди.

  • 42'

    Ғуломов амалга оширган кроос муваффақиятсиз чиқди.

  • 41'

    Туропов тўпни қўли билан ўзига бўйсундиргани учун ўйин тўхтатилди.

  • 40'

    "Насаф"нинг узоқ давом этган ҳужуми фол туфайли якунига етди. Антиқаҳрамон - Соловьев!

  • 38'

    Насруллаевнинг узатмалари дарвозабондан ўтмаяпти.

  • 36'

    Бу сафар "темирйўлчилар" қулай вазиятдан фойдалана олмади. Туроповнинг уринишидан кейин тўп устун ёнидан ўтиб кетди.

  • 35'

    Абдураҳимов жарима майдони ичидан кучли зарба йўллади. Ноаниқ.

  • 33'

    Алиқуловнинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди. Қарши ҳужумда Этаменинг Эргашев устидан ошириб тепган тўпи тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 32'

    Норчаев қулай имкониятдан унумли фойдалана олмади. 

  • 31'

    Ойбек Бозоровнинг ноаниқ узатмаси сабаб "Насаф"нинг навбатдаги ҳужуми барбод бўлди.

  • 29'

    Ўйин тенг курашлар остида давом этмоқда.

  • 27'

    Акмал Мозговой майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам керак.

  • 26'

    ЙЎҚ! Гол бекор қилинди. Тўп "Локо" футболчисининг қўлига теккан бўлиб чиқди.

  • 25'

    Раҳим Каримов видеотакрорларни ўз кўзи билан кўриш учун майдон четига йўл олди.

  • 24'

    ВАРдаги ҳакамлар гол урилган вазиятда тўп "Локо" футболчисининг қўлига текканлиги эҳтимолини кўриб чиқмоқда.

  • 23'

    ГООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Жарима майдонига етказиб берилган тўпни Жером Этаме дарвозага аниқ йўллади.

  • 23'

    Ўйин давом эттирилади!

  • 21'

    Тошкентда соат 18:51. Ҳакам футболчиларга сув ичиб олиш имкониятини берди.

  • 20'

    Салимовга тиббий ёрдам керакка ўхшайди.

  • 19'

    Эшмуродовнинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 18'

    Опе Бозоровни қоида бузиш эвазига тўхтатди. Ҳакам оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.

  • 17'

    Ҳусаин Норчаев яқин масофадан зарба берди. Абдужалилов ўз ўрнида!

  • 16'

    Насруллаевнинг қанотдан оширган тўпини дарвозабон осонликча ушлаб олди.

  • 15'

    Бердиев шогирдлари тўпни ўз ярим майдонида ушлаб турибди.

  • 13'

    Жарима майдонига оширилган тўпга Комилов бироз ета олмади.

  • 13'

    Ғулом-Ҳайдарнинг зарбаси анча ноаниқ кетди.

  • 12'

    Ғуломов рақибнинг қарши ҳужумини тўхтатиб, жамоасини олдинга бошлади. Аммо Абдураҳимов уни қўполлик эвазига тўхтатди.

  • 11'

    Марконинг аниқ зарбасидан сўнг дарвозабон супер сейв намойиш этди.

  • 9'

    Меҳмонлар жарима майдони остонасида стандарт вазиятга эга бўлди.

  • 9'

    Жамоалар навбати билан тўпни ўзида ушлаб, олдинга ўтмоқда.

  • 7'

    Марконинг жаримадан берган зарбаси ҳимоячилар томонидан блокланди.

  • 6'

    Илк хавфли зарба "Насаф"да: Соловьевнинг уринишидан сўнг тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 6'

    Станоевичнинг жарима майдонига оширган тўпини Салимов узоқлаштирди.

  • 4'

    Қодирқулов жарима майдони яқинида йиқилиб тушди. Ҳакам унга ўрнидан туриши кераклигини таъкидлади.

  • 3'

    Тўп учун ҳаводаги курашда Қобиловга нисбатан қоида бузилди. У майдонда ётибди.

  • 3'

    Қаршиликлар тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қиляпти.

  • 1'

    Майдон эгалари илк сониялардан олдинга ташланди. Қанотдан оширилган тўпга Этаме бироз ета олмади.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Марказий ўйин бир неча дақиқалар ичида старт олади!