- Superliga
- 5-tur
OKMK
- Shaxboz Jo‘rabekov 63' (аvtogol)
- Ruben Sanches 74'

09/04/2023 18:05
Navbahor
- Jamshid Iskanderov 57'
-
90+6'
Ўйин тугади. ОКМК камбек амалга ошириб, муҳим ғалабани қўлга киритди - 2:1.
-
90+5'
Гадоевга майдон ташқарисида тиббий ёрдам кўрсатилди.
-
90+3'
"Навбаҳор" катта куч билан олдинга ўтмоқда.
-
90'
Асосий вақтга 6 дақиқа қўшиб берилди.
-
89'
Рухадзе ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
-
85'
"Навбаҳор" таркибида навбатдаги ўзгариш. Аброрбек Исмоилов ўрнига Фаррух Икромов майдонга тушди.
-
82'
Мезбонлар таркибида ўзгариш. Санжар Турсунов ўрнига Ойбек Рустамов майдонга тушди.
-
80'
ОКМК тўпни ўзида сақлаб, ақлли тарзда вақтни ўз фойдасига ҳал қилмоқда,
-
77'
Энди "Навбаҳор" бор эътиборини ҳужумга қаратмоқда.
-
75'
ГООООООООООЛ! Захирадан майдонга тушган Санчез номинал мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
-
73'
ОКМК фойдасига бурчак зарбаси белгиланди.
-
71'
Гадоевнинг ажойиб зарбаси ноаниқ кўриниш олди.
-
69'
Ғиёсовнинг зарбаси рақиб ҳимоячиларига тегиб қайтди. Шунингдек, бу вазиятда офсайд борлиги ҳам қайд этилди.
-
67'
Олмалиқликлар тўп назоратига эгалик қилиб турибди.
-
63'
ГОООООООООЛ! ОКМК бурчак зарбасидан сўнг ҳисобни тенглаштирди. Бироқ ҳакам ВАРга қулоқ соляпти.
-
62'
Абдухолиқовнинг ноодатий зарбаси дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.
-
59'
ОКМК гол ўтказиб юборгач, ҳужумлар сонини кўпайтиришни бошлади.
-
57'
ГООООООООООООЛ! Искандеров нуқтада адашмади ва наманганликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди!
-
55'
Пенальтииии. "Навбаҳор" 11 метрлик жарима зарбаси ижро этади.
-
54'
Рисқуллаев ВАРга мурожаат қиляпти.
-
52'
Болтабоев рақиб жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Пенальти белгиланиши мумкин.
-
50'
Ҳаммаси жойида. Ўйин давом этади.
-
49'
Турсуновга тиббий ёрдам керак.
-
47'
Болтабоев сариқ карточка олди.
-
46'
Иккинчи тайм бошланди.
-
45+2'
Биринчи тайм тугади. Ҳозирча баҳсда ҳисоб очилмади - 0:0.
-
45+1'
Боаке майдон марказида ётибди. У жиддий жароҳат олган кўринади.
-
45'
Учрашув биринчи бўлимига 2 дақиқа қўшиб берилди.
-
43'
Жўрабеков тўп учун курашда фаоллик кўрсатди ва тўпни жамоаси учун олиб берди..
-
40'
Ҳақназари рақиб ҳимоячиларини алдаб, дарвоза томон зарба берди. Аммо ноаниқ.
-
39'
Ўйин темпи бироз пасайди.
-
37'
Жокичнинг зарбасига озгина аниқлик етишмади.
-
35'
Боакенинг бош билан берган зарбасидан сўнг тўпни Юсупов эгаллаб олди.
-
34'
Болтабоев узоқ масофадан Раҳимовни синовдан ўтказди. Аммо посбон ўз ўрнида.
-
32'
Аҳмадалиев тўпга улгурмади ва ОКМКнинг навбатдаги ҳужуми бесамар кетди.
-
30'
Бурчак зарбаси наманганликлар фойдасига.
-
28'
Гадоевнинг зарбаси Юсупов учун ҳеч қандай муаммо бўлмади.
-
26'
Энди тўп назорати меҳмонлар томонга ўтди.
-
23'
Остон Ўрунов тиббий ёрдамга муҳтож.
-
20'
Тўп билан олмалиқликлар. Қосимов шогирдлари позицион ҳужум ташкил қилмоқда.
-
18'
Ухххххх. Искандеровдан ажойиб зарба. Бироқ тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.
-
16'
Майдон марказида тўп учун кескин кураш кечмоқда.
-
13'
"Навбаҳор"нинг ҳужумини Раҳимов осонлик билан бартараф этди.
-
10'
"Кончилар" ҳозирча майдонда кичик устунлик қилмоқда.
-
8'
Ажойиб комбинациядан сўнг ОКМК бурчак зарбаси ишлаб олди.
-
5'
Боакедан хавфли зарба, аммо бироз ноаниқ.
-
4'
Майдон марказида Жамшид Болтабоевга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.
-
2'
Номинал мезбон ОКМК тўп назоратига эгалик қилиб турибди.
-
1'
Ўйин бошланди! ОКМК тўқ кўк, "Навбаҳор" оқ рангли либосда ҳаракат қилади.
-
*'
Старт учун барчаси тайёр!
-
*'
Жамоалар майдонга чиқиб келди.