• Суперлига
  • 21-тур

Қўқон-1912

  • Отақўзиев Носир 75'
1 : 1

12/08/2018 18:30

Пахтакор

  • Мелич Марко 51' (автогол)
  • 90+4'

    Ўйин тугади. "Қўқон-1912" - "Пахтакор" 1:1. Ўйинни сизлар билан Баҳодир Ҳасанов кузатиб борди. Бизни кузатишда давом этинг.

     

  • 90+4'

    Дилшод Раҳматуллаев огоҳлантирилди.

  • 90+1'

    Дарвозабонга халақит бергани учун Марко Симич огоҳлантирилди.

  • 90'

    Ўйинга 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Фирдавс Асадов ўрнига Баҳодир Акрамов майдонга тушди.

  • 88'

    "Пахтакор" устунликни ўз қўлига олди.

  • 86'

    Сергеев яққол вазиятни кўкка совурди.

  • 81'

    Гонсалвеш ўрнига Баҳром Абдураҳимов майдонга туширилди.

  • 78'

    "Пахтакор" ҳужумга зўр бермоқда. Сергеевнинг зарбаси бироз ноаниқ.

  • 75'

    Носир Отақўзиев ҳисобни тенглаштирди. Қувондиқ Рўзиевнинг жарима майдонига оширган тўпини Отақўзиев боши билан дарвозага йўллади.

  • 73'

    Муҳаммаданас Ҳасановнинг зарбаси анча ноаниқ.

  • 73'

    Черан ҳужумда фол ишлатди. Ҳакам уни қатъий огоҳлантирди.

  • 69'

    Безерра ўрнига Камолиддин Тожиев майдонга туширилди. 

  • 68'

    Ўйинда ўзгариш. Суҳроб Бердиев ўрнига Носир Отақўзиев майдонга тушди.

  • 67'

    Сергеев яққол вазиятни кўкка совурди.

  • 66'

    Бурчак зарбаси. "Пахтакор" ҳимояда ишончли ўйнади.

  • 63'

    Қўқонликлар жарима зарбасини амалга оширишди. Хавфли вазият! Бироз ноаниқ...

  • 60'

    Суҳроб Бердиеевввв!!!... Суюнов зарбани аранг қайтарди. 

  • 58'

    Сергеевнинг яна бир зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 57'

    Азим Аҳмедов ўрнига Жамшид Искандеров туширилди.

  • 56'

    Дарко Гожкович ўз ўрнини Муҳаммаданас Ҳасановга бўшатиб берди.

  • 55'

    Мурод Холмуҳаммедовнинг зарбаси анча ноаниқ.

  • 54'

    Азим Аҳмедов ўз жарима майдони ташқарисида Қувондиқ Рўзиевни қўполлик билан тўхтатиб қолди. 

  • 51'

    Милич Безерранинг жарима майдонига узатган тўпидан сўнг ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.

  • 50'

    Азим Аҳмедов Қувондиқ Рўзиевга қарши очиқчасига қўполлик қилди ва огоҳлантирилди.

  • 49'

    Игорь Сергеевнинг зарбасини Ўткир Юсупов осонлик билан ушлаб олди.

  • 47'

    Қўқонликларнинг ҳужуми анча хавфли тус олди.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди.

  • 45+1'

    Биринчи бўлим якунланди.

  • 45'

    Бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 42'

    Александр Мерзляков огоҳлантирилди.

  • 38'

    Мерзляков тўпни қанотга, Суҳроб Бердиевга узатди. Бердиев жарима майдони ичидаги Фирдавс Асадовни тўп билан таъминлади. Аммо Асадов якуний зарбани беролмади. "Пахтакор"нинг қарши ҳужумини кузатамиз...

  • 35'

    Игорь Сергеевнинг зарбаси ноаниқ кетди...

  • 32'

    Шу ўринда қайд этиш жоиз, онлайн айни пайтда Бекободнинг "Металлург" клуби "Қизилқум"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этмоқда. Яъни онлайн турнир жадвалида бекободликлар "Қўқон-1912"ни ортда қолдиришди. Агарда ўйин дуранг билан якунланадиган тақдирда ҳам қўқонликлар ўз ўринларини йўқотиб қўйишлари мумкин... "Қўқон-1912" хавфли ҳужум уюштириши мумкин эди. Аммо бунда Шерзод Аъзамов аниқ ҳаракат қилди.

  • 28'

    Қувондиқ Рўзиев!!! Яққол вазиятни кўкка совурди... Бу вазиятда Элдорбек Суюнов совуққонлик билан ҳаракат қилди.

  • 27'

    Энди ҳужум уюштириш навбати "Пахтакор"да аммо "шерлар"нинг олдинги чизиғи якуний зарбани беришда анча ноаниқ ҳаракат қилмоқда.

  • 24'

    "Қўқон-1912" босимни кучайтирмоқда. Аммо ҳозирча голдан дарак йўқ...

  • 22'

    Тайм ўрталарига келиб, ўйин анча жонланди. Ҳар иккала жамоа вакиллари олдинга ўтишга интилишмоқда. Фирдавс Асадов қарши ҳужумда яккаланиб қолди.

  • 20'

    Ойбек Рустамов Дилшод Раҳматуллаевни қўполлик билан тўхтатиб қолди. Азимжон Аҳмедовнинг кучли зарбасини Ўткир Юсупов ушлаб олди.

  • 17'

    Драган Чераннинг кучли зарбасини Ўткир Юсупов хотиржам қайтарди.

  • 13'

    "Қўқон-1912" кўпроқ олдинга интилишга ҳаракат қилмоқда. Бироқ ҳозирча "Пахтакор"нинг ҳимояси ишончли ҳаракат қилмоқда. Гонсалвешнинг жаримадан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 8'

    Айни дақиқаларга қадар ҳар иккала жамоа вакиллари эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишмоқда. 

  • 4'

    Мухлислар "Пахтакор" ўйинчиларининг тўпга ҳар бир тегинишни ҳуштакбозлик билан қарши олишмоқда. Сергеевнинг бош билан берган зарбасини Юсупов осонлик билан эгаллаб олди.

  • 2'

    Ўйиннинг дастлабки дақиқалари анча асабий бошланди. Фирдавс Асадов рақиб ўйинчисига қарши бироз қўпол ўйнади.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Жамоалар ПФЛ мадҳияси остида майдонга тушиб келишмоқда.

  • 0'

    Бугун мезбонлар 4-3-3, "Пахтакор" эса 4-5-1 схемаси асосида майдонга тушиши кутилмоқда.

  • 0'

    Айни пайтда жамоалар чигалёзди машқларини амалга оширишмоқда.

  • 0'

    Демак, бизни олдинда анча қизиқарли учрашув кутиб турибди. Жамоалар таркииби билан қуйидаги ҳаволада танишишингиз мумкин.

    Маълумот ўрнида айтиш жоиз, “Қўқон-1912” Тошкентда “Пахтакор” билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этган. Ўшанда Жавоҳир Сиддиқов 16-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 64-дақиқада “шерлар”нинг бразилиялик легионери Тиаго Безерра ҳисобни тенглаштирган эди.

  • 0'

    Эслатиб ўтишимиз жоиз, айни пайтда тошкентликлар турнир жадвалида 43 очко билан пешқадам бўлиб турган бўлишса, қўқонликлар 27 очко билан 6-ўринни эгаллаб туришибди. Аҳамиятли жиҳати шундаки, ушбу ўйин натижаси “Қўқон-1912”нинг мусобақа жадвалида эгаллаб турган ўрнига бевосита таъсир қилиши мумкин. Хусусан, ушбу жамоа билан бир вақтда Навоийнинг “Қизилқум” жамоасини қабул қиладиган “Металлург” клуби ҳам айни пайтда 27 очко билан қўқонликларни изма-из таъқиб қилиб келмоқда. Шундай экан, агар қўқонликлар мазкур баҳсда мағлубиятга учрайдиган бўлишса, бекободликлар билан ўрин алмашишларига тўғри келади. Шунингдек, “Пахтакор” ҳам иккинчи давранинг сўнгги турлари олдидан ўзининг эгаллаб турган ўрнини бошқа жамоаларга бериб қўйишни истамаслиги аниқ.

  • 0'

    Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари бугун биз, SPORTS.uz ижодий жамоаси сизлар билан Pepsi Суперлиганинг 21-тури доирасида “Қўқон-1912”-“Пахтакор” жамоалари ўртасидаги учрашувни бевосита стадиондан жонли тарзда кузатиб боради.