- Ўзбекистон кубоги
- 1/4 финал
Пахтакор
- Егор Кримец 21'
- Тиаго Безерра 53', 82'
- Игорь Сергеев 89'

18/09/2018 20:00
Локомотив
-
90+5'
Учрашув якунланди! Сиз билан яқин икки соат давомида Шаҳзод Холбоев бирга бўлди. SPORTS.uz ни кузатишда давом этинг
-
90+3'
Жаҳонгир Аҳмадовнинг зарбасини Игнатий Нестеров ушлаб олди
-
90'
Учрашувнинг иккинчи бўлимига 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.
-
88'
Яхшибоевнинг ўнг қанотдан оширган тўпини Игорь яқин масофадан дарвозага йўллади
-
85'
"Пахтакор"да Черан ўрнига Искандеров туширилди
-
84'
Локомотив"да Махарадзе ўрнига Туропов туширилди
-
83'
"Пахтакор"да Машарипов ўрнига Яхшибоев туширилди
-
77'
Гооол! Безерра! 3:0! Чераннинг пасидан сўнг дарвозабон билан яккама-якка чиққан Тиаго тўпни посбон устидан ошириб ташлади
-
79'
Игорь Сергеевнинг зарбаси тўсинга тегди, кейинчалик "Локо" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Сардор Рашидовнинг зарбасига аниқлик етишмади.
-
77'
"Пахтакор"да Гонсалвеш ўрнига Сергеев туширилди
-
77'
Безерранинг пасидан сўнг Гонсалвеш йўллаган зарба ноаниқ кетди
-
74'
Игорь Йеличга қарши кўпол ўйнагани учун Владимир Козак огоҳлантирилди
-
72'
"Локомотив"да Мирзаев ўрнига Ғофуров туширилди
-
72'
12397 нафар мухлис ўйинни бевосита стадиондан кузатиб бораётгани маълум қилинди.
-
71'
Жалолиддин Машарипов "Локомотив" жарима майдончаси яқинида қўполлик эвазига тўхтатиб қолинди.
-
70'
"Пахтакор"да Аҳмедов ўрнига Козак туширилди
-
68'
Локомотив"нинг ҳужуми ноаниқ пас туфайли узилиб қолди
-
66'
"Пахтакор"да Раҳматуллаев ўрнига Аҳмадов туширилди
-
65'
Майдон марказида Икром Алибоевга нисбатан фол ишлатилди.
-
64'
"Пахтакор"нинг тезкор қарши ҳужумини Ислом Тўхтахўжаев қайтариб қолди.
-
62'
Локо" бурчак зарбасини амалга оширади.
-
60'
"Локомотив"да яхши имконият бўлганди. Аммо Сардор Рашидовнинг зарбасини жонли девор қайтарди.
-
60'
"Пахтакор"дан Сайфиев огоҳлантирилди
-
58'
"Локомотив"да Абдухолиқов ўрнига Рашидов туширилди
-
56'
Икром Алибоев берган зарба дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди
-
55'
"Локомотив" футболчиларида яхши имконият. Жарима зарбаси
-
53'
Гооол! Тезкор ҳужумдан сўнг Гонсалвеш узатган тўпни Тиаго Безерра боши билан яқин масофадан дарвозага аниқ йўллади
-
48'
Ислом Тўхтахўжаевга сариқ карточка берилди
-
45'
Иккинчи бўлиб бошланди
-
45+3'
Биринчи бўлим якунланди! Танаффус
-
45+1'
Сардор Мирзаевнинг зарбаси ноаниқ кетди.
-
45+1'
Ўйин жуда асабий ўтмоқда
-
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди
-
44'
Икром Алибоевнинг зарбаси рикошет ҳосил қилиб, Элдорбек Суюновнинг қўлларига бориб тушди
-
43'
Суюновга ҳам сариқ карточка кўрсатилди
-
42'
Садриддин Абдуллаев қизиққонлик қилди ва Рисқуллаев уни четлатди. Ўз навбатида Черан ҳам йиқилишни қойилатди
-
41'
Чераннинг кучли ва хавфли зарбасини Игнатий Нестеров қайтаришга эришди
-
40'
"Локомотив" жарима майдончаси яқинида Йелич рақиби Черанни йиқитди.
-
39'
Дилшод Раҳматуллаевнинг зарбаси ноаниқ кетди.
-
34'
Жаримадан оширилган тўпга Анзур Исмоилов боши билан зарба берди. Тўп дарвозанинг устидан ўтиб кетди
-
33'
Дилшод Раҳматуллаев ўз жарима майдончаси яқинида тўпни қўли билан тўхтатди. Жарима зарбаси
-
31'
Садриддин Абдуллаев Гонсалвешга қарши кўполлик ишлатди. Жарима зарбаси
-
28'
Безерра Махарадзени туртиб юборди
-
27'
Бугун Гонсалвеш ўнг қанот ярим ҳимоясида ўйнамоқда. Қизиқ, Арвеладзе нимани режа қилган экан?
-
25'
"Локомотив" майдонда иккинчи рақам остида ўйнамоқда
-
23'
Исмоил Гонсалвешнинг боши билан берган зарбасига аниқлик етишмади
-
21'
Машарипов тўпни бурчакдан ўйинга киритиб берди. "Локомотив" жарима майдони ичидаги пала-партишликдан унумли фойдаланган Кримец Нестеров қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди
-
19'
Драган Черанга қарши қўпол ўйнагани учун Кахи Махарадзе огоҳлантирилди
-
18'
Игорь Йеличнинг узоқ масофадан тепган тўпига бироз аниқлик етишмади
-
17'
"Пахтакор" бурчак тўпи тепди. Машарипов узатган тўпни "темирйўлчилар" қайтариб юборишди
-
16'
Игор Йелич қанотдан узатган тўпни Суюнов ушлаб олди
-
16'
Майдо марказига яқин жойда Сардор Мирзаевга нисбатан қоида бузилди
-
14'
Жарима зарбаси муваффақиятсиз якунланди
-
13'
Олег Зотеев рақиб ҳужумчиси Исмоил Гонсалвешга қарши фол ишлатди. "Пахтакор"да хавфли жарима зарбаси
-
12'
Рақибларнинг хатоси оқибатида тўп Икром Алибоевга келиб тушди. Ярим ҳимоячининг зарбасига аниқлик етишмади
-
7'
"Пахтакор" ҳужумга ўтди. Исмоил Гонсалвешнинг пасига ҳеч ким ета олмади
-
6'
Локомотив" бурчак зарбасини амалга оширди. Тўпни ҳимоячилар қайтаришди. Шу орқали "Пахтакор" қарши ҳужумга ўтиб кетди. Исмоил Гонсалвешнинг зарбаси ноаниқ кетди.
-
4'
Тимурхўжа Абдухолиқов рақиб дарвозабони билан бирга бир ҳолатга чиқиб борганди. Аммо ҳужумчи офсайд ҳолатига тушиб қолди.
-
3'
Дилшод Раҳматуллаевнинг узоқ масофадан берган зарбасини "Локо" посбони ушлаб олишга эришди
-
2'
Жалолиддин Машариповнинг жаримадан узатган тўпини Игнатий Нестеров ушлаб олди
-
1'
Ўйин бошланди!
-
0'
"Пахтакор" стадионидаги прожекторларнинг бири ўчиб қолганлиги сабаб, ўйин бошланиши бироз чўзилмоқда