
Ямал яна “Реал”га ёқмайдиган гап айтди
“Барселона”нинг 17 ёшли юлдузи Ламин Ямаль Испания 35-турида “Реал” жамоаси устидан қозонилган 4:3 ҳисобидаги ғалабага муносабат билдирди.
- Бу жуда муҳим ўйин ва ўта аҳамиятли устунлик. Лекин биз рақибга гол уриш имкониятини берган вазиятларимизни таҳлил қилиб чиқишимиз керак.
“Реал” учта гол урди, лекин улар голга яраша ўйин кўрсатгани йўқ, тўплар ўз айбимиз билан дарвозамиздан жой олди.
Шунга қарамай, биз ютдик, хурсандмиз, бахтиёрмиз. Бу ғалабадан кейин “Интер” тўсиғидан ўтолмаганимиз унутилиб кетади. Мен онамга Чемпионлар лигаси ҳар йили бўлишини ва унда ғолиб чиқмагунимизга тўхтамаслигимни айтдим. “Реал” устидан қозонилган ғалаба эса, Ла Лигада зафар қучиш учун жуда муҳим қадам бўлди.
“Барселона” ҳаётим мазмунига айланган клуб. “Эл класико”да ўйнаш ва гол уриш ажойиб ҳиссиёстларни тақдим қилади, - деди Ламин Ямал.
Фикрлар