• Ўртоқлик учрашувлари
  • 1-тур

2 : 0

16/10/2018 19:00

  • 90+4'

    Ўйин тугади! Ўзбекистон ишончли ҳисобда Қатардан устун келди! Сиз билан яқин икки соат давомида Шаҳзод Холбоев бирга бўлди. Саломат бўлинг!

  • 90+2'

    Ўзгариш: учрашув қаҳрамони Одил Аҳмедов ўрнига Ислом Тўхтахўжаев майдонга тушди

  • 90'

    Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди

  • 86'

    Гоооооол! Марат Бикмаев! Футболчиларимиз қарши ҳужумда ажойиб ҳаракат қилишди. Аҳмедов Бикмаевни бирга-бир вазиятга олиб чиқди ва Марат тўпни дарвозабонннинг устидан ошириб ташлади

  • 85'

    Аҳмедов рақиб ҳужумини бартараф этди. Бурчак зарбаси Қатарда, муваффақиятсиз

  • 84'

    Бугунги учрашувни "Миллий" стадионидан бевосита 12 155 нафар мухлис кузатиб бормоқда

  • 83'

    Купердан навбатдаги юриш: Алибоев ўз ўрнини Козакка бўшатиб берди

  • 81'

    Марат Бикмаев ҳужумда фол ишлатди

  • 77'

    Қоида бузилди. Аҳмедов тўп олдида! Йўқ Одил шериги билан комбинация қилмоқчи бўлди, ҳимоячи пайқади

  • 76'

    Ўзбекистон сафида навбатдаги ўзгариш: Элдор Шомуродов ўрнига Марат Бикмаев майдонга тушди

  • 75'

    Ўххх! Ҳозиргина майдонга тушган Алоилдин бўш дарвозага гол уришига бир баҳя қолди. Зотеев қутқарди

  • 75'

    Қатарликлар сафида ўзгариш: Абдулкарим Салим ўрнига Аҳмад Алоилдин майдонга тушди

  • 75'

    Ёғаётган ёмғир қорга айланиб кетди

  • 73'

    Гоол! Одил Аҳмедов! У бош билан рақиб дарвозасини ишғол этди

  • 62'

    2 дақиқага яқин давом этган ҳужумимиз бесамар кетди

  • 69'

    Аҳмедов-Шомуродов-Аҳмедов комбинациясидан сўнг Одил сўнгги сонияларда зарба йўллай олмай қолди, эхх

  • 68'

    Иккинчи бўлим жуда ҳам секин ва сокин ўтмоқда

  • 64'

    Терма жамоамиз сафида ўзгариш: Кримец ўрнига Турсунов майдонга тушди

  • 63'

    Ўххх! Анзур Исмоилов бурчакдан узатиб берилган тўпга зарба берди, бироз ноаниқ

  • 62'

    Жавоҳир Сиддиқов бурчак тўпи ишлаб олди

  • 59'

    Шомуродов рақибга нисбатан қоида бузди ва рақиб футболчиси жароҳат олиб тиббий ёрдам олмоқда

  • 57'

    Вакилларимиз яна бир бурчак зарбасига эга бўлишди, аммо ҳимоячилар хавфни бартараф этишди

  • 55'

    Абдулазиз Хатем ҳакамга эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди

  • 57'

    Аҳмедов бурчак зарбаси ишлаб олди

  • 54'

    Шомуродовга нисбатан қоида бузилди

  • 53'

    Тўп ўйинега киритилди. Юсупов тўпга чиқайми, чиқмайми дегунча рақиб гол уриб кетишига бир баҳя қолди. Кримецга раҳмат

  • 52'

    Акмал Шораҳмедов бир нималар қилмоқчи бўлди. Хато қилди ва рақиблар йўқ жойдан бурчак тўпи ишлаб олишди

  • 50'

    Учрашув давом этади

  • 47'

    Аҳмедов юзидан кучли зарбани қабул қилиб олди. Кичик нокдаун. Унга тиббий ёрдам кўрсатилди

  • 46'

    Танаффусда Ғофуров ўрнига Достонбек Ҳамдамов майдонга тушди

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди

  • 45+3'

    Тайм якунланди

  • 45+2'

    Ўххх! Карим Будиаф жаримадан ошириб берилган тўпни бош билан зарба берди. Ноаниқ

  • 45+1'

    Аҳмедов қоида бузди. Тайм сўнггида қатарликларда хафли жарима зарбаси

  • 45'

    Биринчи бўлимга икки дақиқа қўшиб берилди

  • 44'

    Бурчак зарбаси қатарда

  • 40'

    Зарбааааа! Зотеев чап қанотдан жарима майдони ичига кириб зарба берди. Дарвозабон Юсуф Ҳассан Али Қатарни қутқармоқда

  • 39'

    Ғофуров чап қанотдан бир футболчини алдаб ўтиб, зарба берди. Ноаниқ

  • 37'

    Ўхх! Абдулазиз Хатем узоқдан Юсупов қўриқлаётган дарвозани нишонга олди. Тўп дарвоза устунига тегиб майдонни тарк этди

  • 37'

    Cидиқов жарима майдони яқинида йиқилиб тушди. Қурбонов эса қоида бузилишини қайд этмади

  • 34'

    Купер бугун ўнг қанотда Ғофуровни, чапда Алибоевни ўйнатмоқда. Марказда эса Аҳмедов ва Сиддиқов. Улардан бироз орқароқда Хамробеков

  • 32'

    Аҳмедов тўпни ўйинга киритди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди

  • 31'

    Ҳусниддин Ғофуровга нисбатан қоида бузилди

  • 29'

    Бурчак зарбаси Ўзбекистонда. Кейинчалик эса Кримец дарвозабонга нисбатан қоида бузди.

  • 27'

    Сидиқовга нисбатан қоида бузилди

  • 27'

    Дарвозабон Кариусга ҳос тарзда хато қилди ва Сидиқов тўпни эгаллаб олди. Жавоҳир эса Карим Бензема эмас. У бўш қолган дарвозага зарба бермади

  • 26'

    Бурчак зарбасидан сўнг Аҳмедов берган зарани рақиб посбони катта қийинчилик билан бартараф этди

  • 24'

    Аҳмедов қарши ҳужумда Ғофуровни қулай вазиятга олиб чиқди. Ҳусниддин эса уч ҳимоячи орасида тўпни олдириб қўйди

  • 24'

    Икром Алибоев қатарлик футболчини йиқитди

  • 23'

    Жавоҳир Сиддиқов Карим Будиафни алдаб ўтиб зарба йўллади. Дарвозабон қайтарди

  • 22'

    Алмоз Али Аҳмедовни қўполлик билан тўхтатиб қолди. Қурбонов унга сариқ карточка кўрсатди

  • 22'

    Шомуродов икки рақибни алдаб тўпни чап қанотда турган Алибоевга узатди. Икром эса жарима майдонига тўпни узатди ва ҳимоячилар ҳавфни бартараф этишди

  • 20'

    Жавоҳир Сиддиқов чап қанотдан тўпни майдон марказига ташлади, аммо у тўп оширган жойда қатарликлардан бўлак ҳеч ким йўқ эди

  • 19'

    Cидиқов-Ғофуров-Шораҳмедов комбинациясидан сўнг тўп Акмалнинг оёғидан майдонни тарк этди

  • 19'

    Ҳассан Ал-Ҳайдос тўпни ўнг қанотдан юқорилатиб жарима майдонига узатди. Алмоз Али берган зарба эса ўта ноаниқ

  • 15'

    Ортда қолган 15 дақиқа ичида бирорта айтарли вазият юзага келмади

  • 13'

    Ҳусниддин Ғофуров тўпни Элдор Шомуродовга узатди. Элдор эса бу узатмага етиб кела олмади

  • 12'

    Ҳужумда фол - Ғофуров ноҳақ

  • 11'

    Аҳмедов ва Шомуродовлар рақиб ярим майдонида нималардир қилишга ҳаракат қилмоқда, аммо ҳимоячилар ўтказишмаяпти

  • 9'

    Қатар ҳозирча майдон марказидан нарига ўта олмаяпти

  • 7'

    Яна қоида бузилди. Тўп ёнида Аҳмедов. Аммо тўп "жонли девор"га тегиб майдонга қайтди

  • 3'

    Жарима зарбасини жабрланувчининг ўзи амалга оширди. Аҳмедов тўпни жарима майдони ичига ташлаган вақтда ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди

  • 2'

    Энди жарима майдонига яқин жойда Аҳмедовга нисбатан қоида бузилди

  • 2'

    Майдон марказида қатарликлар ўймин қоидасини бузишди

  • 1'

    Туркманистонлик ҳакамнинг ҳуштаги чалинди ва ўйин бошланди!

  • 0'

    Бугун Ўзбекистон кўк, қатарликлар эса тўқ қизил рангдаги либосларда тўп суришади

  • 0'

    Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Ҳар иккала давлат мадҳиялари янграмоқда

  • 0'

    Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Бироздан сўнг Ўзбекистон ва Қатар терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини бошланади.