• Ўзбекистон кубоги
  • Финал

OKMK

  • Йован Жокич 17', 57'
  • Зохир Пиримов 90'
3 : 1

28/10/2018 15:00

Пахтакор

  • Исмоил Гонсалвеш 54'
  • 90+7'

    Учрашув якунланди! "Пахтакор"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этган АГМК Ўзбекистон кубоги ғолиби бўлди! Сиз билан яқин икки соат давомида Шаҳзод Холбоев бига бўлди! Саломат бўлинг

  • 90+6'

    Чераннинг зарбаси ноаниқ чиқди

  • 90+6'

    Жарима зарбаси "Пахтакор"да

  • 90+1'

    Зафар Полвонов ўрнига Жавлон Гусейнов майдонга тушди

  • 90'

    Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшилди

  • 90'

    Гоооооооооооол! Пиримов учинчи голни урди - 3:1

  • 87'

    Войййй! Суюнов дарвозани ташлаб чиқди. Аввал Ҳасанов сўнг чўзиб юборди

  • 86'

    : Шораҳмедов ўрнига Сергеев туширилди

  • 84'

    Мурзоев ўрнига Полвонов туширилди

  • 84'

    Қиличев ўрнига Музаффаров туширилди

  • 81'

    Футболчилар ўзаро жанжаллашиб қолишди. Тўхталиш

  • 80'

    Жокич сариқ карточка олди

  • 79'

    Учрашув асосий вақти якунланишига 11 дақиқа қолди

  • 78'

    Яхшибоевнинг зарбаси йўлига ҳимоячилар ғов бўлишди

  • 75'

    "Пахтакор" сафида ўзгариш: Дилшод Раҳматуллаев ўрнига Жасур Яхшибоев тушди

  • 75'

    Ҳасановнинг зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди

  • 74'

    Машарипов тўпни қўл билан ўйнади. Хавфли жарима зарбаси АГМКда

  • 73'

     

    Учрашувни 11 152  нафар мухлис "Истиқлол" стадионидан туриб кузатмоқда

  • 72'

    Темп бироз секинлашди, аммо "Пахтакор"нинг ҳужумлари тобора кескин тус олмоқда

  • 68'

    Ўхххх! Қандай вазият! Гонсалвешнинг зарбасидан сўнг Абдулов тўпни қайтариб юборди. Даҳшатли сэйв

  • 65'

    "Пахтакор"нинг навбатдаги бурчак зарбаси муваффақиятсиз якунланди

  • 63'

    Искандеровнинг бурчакдан узатган тўпини Абдулов ушлаб олди

  • 61'

    Машарипов бурчакдан тўпни  тўғри дарвозага йўллади. Абдулов қайтарди

  • 60'

    Гонсалвеш офсайдда қолиб кетди

  • 59'

    Ажойиб ўйин гувоҳи бўляпмиз

  • 57'

    Гооооол! АГМК! 2:1! Жокич жарима майдони ташқарисидан пастки ўнг бурчакни аниқ нишонга олди - 2:1

  • 56'

    Машариповнинг боши билан берган зарбаси ноаниқ чиқди

  • 54'

    Гоооол! Гонсалвеш Абдуловга имкон қолдирмади

  • 53'

    Пенальтииии! Энди АГМК дарвозасига. Бубанья Безеррани йиқитди

  • 52'

    Маҳаллий мухлислар АГМКни қўллаб-қувватламоқда

  • 49'

    Сайфиевнинг зарбасини Абдулов ушлаб олди

  • 46'

    "Пахтакор" таймни ўзгариш билан бошлади. Козак ўрнига Искандеров туширилди

  • 46'

    Иккинчи бўлим старт олди!

  • 45+3'

    Биринчи бўлим якунланди! Танаффус

  • 45+1'

    Ўххх! Безерранинг зарбасини Абулов қайтарди

  • 45'

    Биринчи бўлимга икки дақиқа қўшиб берилди

  • 44'

    "Пахтакор" навбатдаги бурчак тўпини амалга оширди. Чераннинг зарбаси ноаниқ чиқди

  • 41'

    Симичнинг боши билан берган зарбасини Абдулов ушлаб олди

  • 40'

    Уххх! Машариповнинг зарбасини Абдулов бартараф этди

  • 39'

    Хожиакбаров Сайфиевни қўполлик билан тўхтатгани учун сариқ карточка олди

  • 38'

    Касминин огоҳлантирилди

  • 36'

    Машарипов навбатдаги жарима зарбасини  кўкка совурди

  • 34'

    Лутфулла Тўраев огоҳлантирилди

  • 33'

    Ҳасанов жарим тўпини амалга оширди. Тўп жонли деворга тегди

  • 32'

    Аъзамов сариқ карточка кўрсатилди

  • 32'

    АГМК бурчак зарбасини амалга оширди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди

  • 28'

    "Пахтакор" қанотлар орқали ҳужум ташкил қилишга уринмоқда. Олмалиқликлар эса имкон топди дегунча қарши ҳужумга ўтишмоқда

  • 26'

    Машарипов жарима зарбасини амалга оширди. Ҳимоячилар ўз ўрнида

  • 25'

    Учрашув қарама-қарши ҳужумлар  остида кечмоқда

  • 23'

    Ўххх! Раҳматуллаев жарима майдони ичига кирар-кирмас зарба йўллади! Дарвоза тўсини АГМКни муқаррар голдан сақлаб қолди

  • 20'

    Учрашув давом этади

  • 17'

    Гооол! Жокич Суюновга имкон  қолдирмади! 1-0!

  • 16'

    Марко Симич ўз жарима майдони ичида Мурзоевни  қўли билан ушлаб қолган эди

  • 16'

    Пенальтиииии! "Пахтакор" дарвозасига

  • 15'

    Машариповнинг ажойиб тўп оширишидан кейин Гонсалвеш тўпни боши билан дарвозага йўллай олмади

  • 15'

    Машарипов тўпни бурчакдан ўйинга киритди. Ҳимоячилар имкон беришмади

  • 13'

    Пиримов офсайдда қолиб кетди

  • 12'

    "Пахтакор"нинг ўнг  қанотдан узатиб бераётган  тўплари  анча хавфли тус олмоқда, Гонсалвеш фаол

  • 11'

    АГМК футболчилари жарима тўпи тепишди аммо ҳимоячилар хавфни қайтаришди

  • 10'

    Энди эса Жокич ва Раҳматуллаевлар тўқнашув натижасида жароҳат олишди

  • 9'

    АГМК футболчисининг зарбасидан сўнг тўп Раҳматуллаевнинг юзига тегди ва у нокдаун ҳолатига тушди

  • 7'

    Камолиддин Мурзоев офсайдда  қолиб кетди

  • 7'

    АГМК футболчилари бурчак зарбасига эга бўлишган эди, ҳимоячилар  тўпни қайтаришди

  • 5'

    Машарипов майдон марказида Тўраега нисбатан қоида бузди

  • 4'

    Жасур Ҳасановнинг чап қанотдан узатган тўпи зарбага айланиб кетди, аммо ноаниқ

  • 3'

    Ўххх! "Пахтакор" икки марта кетма-кет бурчак зарбасини амалга оширди. Абдулов Аъзамовнинг зарбасини  қайтарди. Чераннинг зарбаси эса ноаниқ чиқди

  • 3'

    Хавфли вазият! Гонсалвешнинг қанотдан  узатган тўпини Безерра дарвозага йўллади, Абдулов қайтарди

  • 2'

    Шораҳмедовга нисбатан  АГМК футболчиси қоиду бузди майдон марказида

  • 1'

    Ўйин бошланди! Кетдик! АГМК қора-сариқ, "Пахтакор" эса бугун сариқ рангдаги либосда майдонга тушган. Учрашувни  Темур Тўхтасинов бошқариб бормоқда

  • 0'

    Диққат қилинг, Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси  янграмоқда

  • 0'

  • 0'

    Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда

  • 0'

    Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Барчангизни катта футбол байрамига таклиф этамиз! Бизни кузатишда давом этинг!