Бокс бўйича беш вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони америкалик Флойд Мейвезер енгил вазнда UFC чемпиони россиялик Хабиб Нурмагомедовнинг жанг қилиш таклифига жавоб берди.

Енгилмас 41 ёшли боксчи Американинг таниқли телеканалларини “пуллар” лақаби билан атаган.

CBS, Showtime ва MGM Grand – пулларни тайёрланглар. Хабиб мени жангга таклиф қилмоқда. Лас-Вегасни яна бир марта машҳур қиламиз, – деб ёзади Флойд.

Ўз навбатида россиялик спортчи жангнинг ўтказилиши жойига қаршилик қилган ва қуйидагича жавоб берган: “Лас-Вегас эмас, улар менинг пулларимни беришни истамаяпти”.

Эслатиб ўтамиз, Невада штати атлетик комиссияси Нурмагомедовнинг ирландиялик Конор Макгрегор билан бўлган жангдаги гонорарини музлатиб қўйган. Бунга россиялик спортчининг жангдан сўнг “томоша кўрсатган”и сабаб бўлмоқда.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98