Каталониянинг  "Барселона" клуби форварди Лионель Месси раҳбариятдан "Челси" ҳимоячиси Маркос Алонсони жамоага олиб келишни талаб қилмоқда.

Бир қатор испан нашрларининг ёзишича 30 ёшли аргентиналик футболчига испаниялик фулбекнинг “Челси”га қарши бўлиб ўтган УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичи ўйинларида кўрсатган ўйинлари маъқул келган ва дархол уни ўз жамоаси сафида кўришни истаб қолган.

Маълумот учун, Алонсо ҳимоячи бўлишига қарамай жамоасининг аксарият голларига муаллифлик қилади. У жорий мавсум “Челси” сафида 40та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98