Кеча Европа лигасида зафар қучган Мадриднинг “Атлетико” клуби ушбу чемпионлик учун қанча миқдорда моддий манфаатдорлик кўриши маълум бўлди.

AS нашри тарқатган хабарга кўра финалда “Марсел”ни (3:0) тор-мор келтирган “матрасчилар”га 6,5 млн евро мукофот пули берилади. Таъкидлаш керакки, Диего Симеоне шогирдлари ушбу ўйинда мағлубиятга учраган тақдирди 3,5 млн евро билан чекланишар эди.

Маълумот учун, “Атлетико” бундан аввал чорак финалдан ўтгани учун 1 млн, ярим финал босқичида ғолиб чиққани учун эса 1,6 млн евро олган. Мадридликлар умумий ҳисобда ушбу мусобақада 10,3 млн евро ишлаб олишди.

Эслатиб ўтамиз, “Атлетико” 2014 йил ЕЧЛ финалига қадар етиб боргани учун 50 млн евро даромад кўрган. 2016 йил ушбу мусобақада яна финалга қадар кела олган “матрасчилар” 69 млн евро мукофот пули ишлаб олишган эди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98