Мадриднинг "Атлетико" клуби бош директори Мигель Анхель Хиль тажрибали дарвозабон Ян Облакни келгуси мавсум ҳам жамоада олиб қолишга умид қилмоқда.

Қайд этиш лозимки словениялик посбоннинг “матрасчилар” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар тузилган ва унда Облакнинг товон пули 100 млн евро этиб белгилаб қўйилган.

“Биз Облакнинг товон пулини оширишга уриниб кўрамиз. Аммо шу билан бирга биз унга ишонишимиз ҳам керак. У биз билан қолишни истаётганини биламиз ва биз ҳам унинг жамоамизда қолишини истаймиз”, - дейди Мигель Анхель Хиль.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98