Европа лигаси. “Атлетико” “Арсенал”ни енгди ва финалга чиқди

TIGGO 2 PRO

Ҳозиргина Европа лигаси ярим финалидан ўрин олган “Атлетико” ҳамда “Арсенал” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Мадриддаги “Ванда Метрополитано” стадионида кечган қарама-қаршиликда “матрасчилар” Диего Коста томонидан киритилган ягона гол эвазига ғалаба қозонди ва финал йўлланмасига эга чиқди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Лондонда кечган беллашувда 1:1 ҳисоби қайд этилган эди.

Европа лигаси. Ярим финал. Жавоб ўйини

Атлетико Испания – Арсенал Англия 1:0 (1:0, 0:0)

Гол: 1:0 – 45 Диего Коста.

Атлетико – Облак, Годин, Хименес, Люка Эрнандес, Витоло (Корреа, 74), Парти (Савич, 90), Сауль, Габи, Коке, Диего Коста (Торрес, 83), Гризманн.

Арсенал – Оспина, Мустафи, Монреаль, Бельерин, Косьельни (Чемберс, 12), Уилшер (Мхитарян, 68), Джака, Рэмзи, Озил, Уэлбек, Ляказетт.

Огоҳлантиришлар: Уилшер (42), Габи (52), Монреаль (58), Сауль (71), Диего Коста (78), Мустафи (78).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!