Винисиусни “даҳшатли” суммага оладиган клуб топилди
“Реал” юлдузи Винисиус Жуниорни ҳамон Саудия Арабистони Профессионал лигасида кутишмоқда. Шайхлар бразилиялик ҳужумчи трансфери учун катта сумма ваъда қиляпти.
Give me Sport нашрининг маълум қилишича, “Ал-Аҳли” клуби жорий мавсум якунланганидан кейин Винисиусни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бунинг учун саудияликлар “Реал”га 350 миллион евро атрофида бадал пули таклиф этишни режалаштирган.
Винисиус Жуниор “Реал”га 2018 йили олиб келинган. Бугунги кунда жамоанинг асосий етакчиларидан ҳисобланган футболчининг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ярмигача давом этиши белгиланган.
Трансфер бўйича экспертлар саудияликларга тўпурарни қўлга киритиш қийин бўлишини таъкидламоқда. Чунки “Ал-Аҳли” мадридликлар билан келишган тақдирда ҳам, Винисиусни Европадан Осиёга кўчиб ўтишга кўндириши талаб этилади.
Фикрлар