Ўтган мавсумни “Бухоро” клуби таркибида ўтказган Иван Нагаев фаолиятини ҚозоғистонПремьер-лигасида иштирок этадиган “Ордабаси” клубида давом эттиради. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. Келишувга қанча муддатга мўлжалланганлиги эълон қилинмади.

Маълумот учун, 29 ёшли Нагаев ўтган мавсум Олий лигада 29 баҳсда майдонга тушиб, 9 та гол киритишга эришди.

Умуман Нагаев шу вақтга қадар Олий лигада 143 ўйинда иштирок этган ва 50 бор рақиблар дарвозасини ишғол этган.

Эслатиб ўтамиз, Нагаев 2015 йил ярим мавсум Қувайтнинг “Ал Қодисия” клуби сафида тўп сурган ва ўшанда 6 ўйинда 2 та гол киритган эди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98