Мадриднинг "Реал" клуби форварди Криштиану Роналдуга жамоа бошқарувига Хулен Лопетегининг тайинлангани ёқмаяпти.

Хабарларга қараганда португалиялик футбол юлдузи фаолияти давомида бирор марта ҳам кўзга кўринарли ютуқларни қўлга киритмаган 51 ёшли мутахассиснинг “қироллик клуби”ни кучайтира олишига шубҳа қилмоқда.

Бундан ташқари, Лопетегининг яқиндаги интервьюларининг бирида “Барселона” форварди Лионель Мессини дунё футболи тарихидаги энг яхши футболчи деб айтгани Роналдунинг бироз ғашини ҳам келтирмоқда.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98