Лиссабоннинг “Спортинг” клуби ҳимоячиси Себастьян Коатес жамоадоши бўлган дарвозабон – Ромен Саленунинг ҳаётини сақлаб қолди.

Португалия чемпионати 7-турида “Спортинг” сафарда “Портемоненси” билан баҳс олиб борди. Учрашувнинг 44-дақиқасида лиссабонликлар дарвозабони рақиб томонидан йўлланган тўпни қайтармоқчи бўлиб боши билан дарвоза устунига урилди.

Дарвозабон оғир аҳволда эканини кўрган Себастьян Коатес тезкорлик билан ёрдамга шошилди. Ҳимоячи жамоадошининг тили кетиб қолиб, нафаси бўғилишидан сақлаб қолди. Шундан сўнг майдонга шифокорлар чиқиб келишди. Нохуш ҳолат туфайли дарвозабон захирага олинди.

Себастьян Коатес ушбу ўйинда гол уришга муваффақ бўлди. Аммо беллашув “Спортинг”нинг 2:4 ҳисобидаги мағлубияти билан тугади.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98