Сени деб бўлди, Ҳусанов!
Абдувоҳид Неъматов мундиалнинг тарихий рекордига “ҳисса” қўшди
АҚШ, Мексика ва Канада мезбонлик қилаётган 2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатида финал босқичлари тарихидаги автоголлар бўйича рекорд такрорланди.
“F” гуруҳида Нидерландия терма жамоаси Тунисни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу баҳснинг 3-дақиқасида Тунис ярим ҳимоячиси Эльес Схири ўз дарвозасига тўп киртиб қўйди.
Бу 2026 йилги жаҳон чемпионатида қайд этилган 12-автогол бўлди.
Таъкидлаш жоизки, автогол соҳиблари рўйхатига Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабони Абдувоҳид Неъматов номи ҳам киритилган. Португалияга қарши ўтказилган учрашувда тўп иқтидорли дарвозабонимиздан дарвозага кириб кетган эди.
Жаҳон чемпионатида ўз дарвозасига гол урган футболчилар рўйхати эса қуйидаги кўринишга келди:
- Маҳмуд Абунада (Қатар)
- Язан Ал-Араб (Иордания)
- Муҳаммад Ал-Маннай (Қатар)
- Ҳасан Ат-Тамбакти (Саудия Арабистони)
- Кэмерон Бёрджесс (Австралия)
- Дамьян Бобадилья (Парагвай)
- Яссин Буну (Марокаш)
- Миро Муҳайм (Швейцария)
- Абдувоҳид Неъматов (Ўзбекистон)
- Эльес Схири (Тунис)
- Муҳаммад Ҳани (Миср)
- Айман Ҳусайн (Ироқ)
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси “К” гуруҳидаги охирги учрашувни 23 июнь куни Конго Демократик Республикаси футболчиларига қарши ўтказади. Бу баҳс Тошкент вақти билан 04:30 да бошланади.
Мундиалдаги футболчимиз хориж клублари билан музокара бошлади
Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчилари муаммо нимада эканини очиб берди

Фикрлар