VAR тизими Чемпионлар лигасида шу мавсумнинг ўзидаёқ жорий этилиши мумкин

УЕФА жорий мавсумнинг ўзидаёқ Чемпионлар лигасида видеоассистент рефери (VAR) тизимини жорий этиши мумкин.

BBC нашри тарқатган хабарга кўра УЕФА раҳбарияти айни дамда VAR тизимини шу мавсумнинг ўзидаёқ жорий этиш масаласини муҳокама қилмоқда. Уларни мусобақадаги ҳакамларнинг йўл қўяётган қўпол хатолари хавотирга сола бошлаган.

Айтиш лозимки, ҳозирда Европада VAR тизими мутахассислари тайёрланмоқда. УЕФАнинг фикрича айни дамдаги видеоассистентларнинг тажрибаси ушбу тизимни Чемпионлар лигасига жорий этишга етарли. Бу борадаги якуний қарор жорий йилнинг декабрида бўлиб ўтадиган ижроқўм йиғилишида қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ УЕФА президенти Александр Чеферин VAR тизими еврокубокларда келаси мавсумлардан бошлаб жорий этилиши ҳақида айтиб ўтган эди. VAR айни дамда Германия, Италия, Испания ва Франция чемпионатларида фойдаланилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!