Бугун самбо бўйича ЖЧ-2018 иккинчи кунги беллашувлари бўлиб ўтади

Бухарестда (Руминия) самбо бўйича жаҳон чемпионати-2018 мусобақаси давом этмоқда. Мазкур турнирда жаҳоннинг 80 давлатидан 750 нафарга яқин спортчи иштирок этмоқда.

9-11 ноябр кунларига белгиланган турнирда уч йўналишда 27 медаллар жамланмаси ўйналади. Эркаклар самбоси, аёллар самбоси ва жанговар самбо. Бундан ташқари спортчилар халқаро самбо федерацияси томонидан тақдим этган мукофот пуллари билан ҳам тақдирланади. Бунда улар эгалланган ўринларга қараб пуллар тақсимланади: 1-ўрин - 3000 АҚШ доллар; 2-ўрин - 2000 доллар; 3-ўрин – 1500 доллар.

2-кун, 10 ноябр: Аёллар -52, -64 ва -80 кг; Эркаклар -57, -74 ва -100 кг; жанговар самбо -62, -82 ва +100 кг.

3-кун, 11 ноябр: Аёллар -56, -68 ва -80 кг; Эркаклар -62, -82 ва +100 кг; Жанговар самбо -52, -68 ва -90 кг.

> Терма жамоамиз таркиби

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!