Ҳусановни Чемпионлар лигаси таркибига киритишмади!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Манчестер Сити” 2021 йилги УЕФА Чемпионлар лигаси финалида “Челси”дан мағлуб бўлганидан буён биринчи марта “Эстадиу ду Драгау” стадионига сафар қилади. Жамоа 2026/2027 йилги мусобақадаги илк сафар ўйинини айнан мана шу ерда маҳаллий “Порту” клуби футболчиларига қарши ўтказади.

Энцо Мареска “Манчестер Сити” бош мураббийи сифатидаги илк УЕФА Чемпионлар лигаси ўйинини ўтказади. Бу италиялик мутахассиснинг осмонранг либосда “Интер”га қарши Истанбулда ўтказилган ва Родри голи эвазига ғалаба қозонилган 2023 йилги финалдан буён захира ўриндиғидаги биринчи иштироки бўлади.

Шундан бери “Манчестер Сити” қитъанинг энг нуфузли турнирида “Реал Мадрид”га уч марта мағлуб бўлиб, иштирокини эрта тўхтатган эди: 2023/2024 йилги мавсумда чорак финалда, 2024/2025 йилги мусобақада плей-оффнинг саралаш босқичида ва ўтган мавсумда 1/8 финалда.

Нуфузли манба – cityxtra.co.uk портали экспертлари “Порту” билан бўладиган ўйинда “Манчестер Сити”нинг тахминий бошланғич таркибини тузиб чиқди. Қизиғи шундаки, англиялик экспертлар бунгача Энцо Мареска қўл остида барча учрашувларда илк дақиқадан ўйнаган Абдуқодир Ҳусановни Португалиядаги ўйиннинг тахминий таркибига асосий ўйинчи сифатида киритмади.

Экспертларнинг фикрича, муҳим учрашувда асосий таркиб қуйидагича бўлиши кутилмоқда:

Жанлуижи Доннарумма сўнгги марта “Ковентри Сити”га қарши ўйинда яхши таассурот қолдирди ва Премьер-лигадаги баҳсда клубнинг “қуруқ” ўйинини деярли ёлғиз ўзи таъминлади. Италия терма жамоаси футболчиси яна дарвоза олдида туриши керак.

Матеуш Нуньеш 2026/2027 йилги мавсумда биринчи марта асосий таркибда майдонга тушиши мумкин, чунки ўйинлар сони кўпайиб бормоқда ва Португалия терма жамоаси футболчиси тўлиқ жисмоний ҳолатига қайтаётганга ўхшайди. У клубнинг тўрт ҳимоячидан иборат ҳимоя чизиғининг ўнг қанотида жуда зарур бўлган универсалликни таъминлаши мумкин. Бунгача ушбу позицияда асосан Абдуқодир Ҳусанов ўйнаб келаётган эди.

Марк Гехи “Манчестер Сити”да кўп йиллардан бери ўйнаб келаётгандек таассурот уйғотмоқда. Бунга унинг жамоадаги мақоми ва яқинда сардорлар гуруҳига қўшилгани сабаб бўлмоқда, ҳолбуки у “Кристал Пэлас”дан ўтган январь ойида келган. У яна асосий таркибда майдонга тушиши керак.

“Манчестер Сити”нинг янги расмий янги сардори Рубен Диаш бу ўйинда асосий таркибда майдонга тушиб, “Порту” билан эски рақобатини қайта тиклаши мумкин. У Лиссабонда жойлашган “Бенфика” академияси тарбияланувчиси ҳисобланади.

Ҳужумларни ташкил қилишда ҳам, олдинга боришда ҳам муҳим роль ўйнайдиган Йошко Гвардиол “Манчестер Сити” сафида яна асосий таркибда майдонга тушиши керак, чунки у аллақачон Энцо Мареска тизимида муҳим футболчига айланган.

Эллиот Андерсон дам олиш куни “Ковентри Сити”га қарши ўйинда шунчаки фантастик ҳаракат қилди ва 2023 йил декабридан буён Премьер-лигада кузатилмаган статистик кўрсаткичларни қайд этди. У “Манчестер Сити” ярим ҳимоясининг янги эгаси ва яна бир бор таркибдан жой олиши керак.

Энцо Фернандес ўтган дам олиш куни дебют қилди ва ўзини жуда эркин ҳис этмоқда. У “Манчестер Сити” либосида илк бор Чемпионлар лигасида майдонга тушиши мумкин.

Жорий мавсумда ҳозирга қадар клубнинг энг яхши футболчиси дейиш мумкин бўлган Райан Шерки шу ҳафта Чемпионлар лигасидаги ўйин учун танланган асосий таркибдан жой олиши керак.

Сешанба куни кечқурун Португалияда кутилаётган уч ҳужумчидан иборат чизиқнинг ўнг қанотида Антуан Семеньо асосий таркибда майдонга тушиши мумкин. У “Манчестер Сити” сафидаги сўнгги икки асосий таркибдаги ўйинида иккита голли узатма амалга оширган.

Раиқб дарвозаси қаршисида доимо хавфли бўлган Эрлинг Холанд ҳозирги голлар сериясини давом эттириш ва узайтириш, шунингдек, УЕФА Чемпионлар лигасидаги ажойиб рекордини янада яхшилаш имкониятига эга бўлади.

Илиман Ндиай “Ковентри Сити”га қарши ўйинда янги жамоаси сафидаги илк дақиқаларини ўтказди ва учрашув давомида бир неча бор умидбахш ҳаракатлар намойиш этди. Сенегаллик қанот футболчиси яна бир бор чап қанотда асосий таркибдан жой олиши мумкин.

Асосий таркиб: Доннарумма; Нуньеш, Диаш, Гехи, Гвардиол; Андерсон, Фернандес, Шерки; Семеньо, Холанд, Ндиай.

Захирадагилар: Рулли, Беттинелли, Льюис, Ҳусанов, Рейс, Айт-Нури, Буадди, Ковачич, Фоден, МакАйду, Аллан.

Таъкидлаш жоизки, бу ўз номи билан тахминий таркиб. Португалиядаги учрашувни қайси футболчилар бошлаб беришини бош мураббий Энцо Мареска бевосита ўйин олдидан ҳал қилади. Шу боис, ўзбекистонлик футбол ишқибозлари таркиб аниқ бўлгунга қадар Абдуқодир Ҳусановнинг асосий таркибда майдонга тушишига умид қилади.

Ҳусанов ҳам кетди!

"Сити" Ҳусановга рақобатчини ПСЖдан танлади

Ҳусанов ва Доннарумма хатосига Мареска қандай муносабат билдирди?

Легионер! Ўзбекистон терма жамоаси ўйинчиси янги жамоага ўтди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!