Дзюдочимиз Бекмурод Олтибоев барчани ҳайратга солмоқда

Бугун Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг яккалик беллашувларидан ўрин олган сўнгги кун баҳслари бўлиб ўтмоқда ва унда вазни 100 килограммдан оғир спортчилар баҳс олиб боришади. 

Қувонарлиси, ушбу кун доирасида баҳс олиб борадиган вакилимиз Бекмурод Олтибоев ажойиб иштироки билан барчани ҳайратга солқомда. Дастлабки даврада австралиялик рақибини мусобақадан чиқариб юборган Бекмурод кейинги даврада ўтган йилги финалчи бразилиялик Давид Моурани ҳам таслим қилди. Ундан кейин эса қозоғистонлик Ерассил Кажибаевдан ҳам ўтди. Энди юртдошимиз чорак финалда тожикистонлик Темур Раҳимога қарши татамига чиқади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!