Бугун Маҳмуд Муродовнинг XFN турниридаги сўнгги жангини тўғридан-тўғри томоша қилинг
Аралаш жанг санъталари устаси Маҳмуд Мурадов (13-6, КО6) ўзининг навбатдаги жангини бугун тунда Чехия пойтахти Прага шаҳрида ўтказади.
Мазкур жангда ҳамюртимиз бразилиялик Эрвалдо де Оливейра (35-22-0) билан куч синашади. 41 ёшли бу спортчи шу вақтгача жами 57 та профессионал жанг ўтказиб, улардан 35 тасида зафар қучган бўлса, 22 тасида имкониятни бой берган. Сўнгги ўтказилган 5 та жангининг учтасида рақибларини мағлуб қилган.
Эътиборлиси, жанг Ўзбекистонда "Севимли" телеканали орқали тўғридан-тўғри трансляция қилиниши режалаштирилган. Жанг бугун тунда Тошкент вақти билан 01:10да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Мурадов ҳозирда World Kickboxing Network ташкилоти талқини бўйича қитъалараро чемпион, Caveam талқини бўйича жаҳон чемпиони ва XFN талқини бўйича жаҳон чемпиони ҳисобланади.
Фикрлар