АПЛ. 26-тур натижалари ва турнир жадвалидаги ҳолат билан танишинг

Англия Премьер-лигасининг 26-туридан ўрин олган барча учрашувлар ўз ниҳоясига етди. Мазкур турда ҳам бир қатор қизиқарли ва кескин баҳслар бўлиб ўтди.

Хусусан, чемпионлик учун асосий даъвогар ҳисобланган "Арсенал" сафарда "Брентфорд"га қарши ўйинда 1:1 ҳисобида дуранг қайд этиб, муҳим очколарни йўқотди.
"Канонирлар"нинг асосий рақобатчиси саналган "Манчестер Сити" эса ўз уйида "Фулхэм"ни йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, пешқадам билан орасидаги фарқни 4 очкогача қисқартирди.

Шунингдек, "Челси" ҳамда "Манчестер Юнайтед" жамоалари ўз баҳсларида дуранг натижа қайд этди.

Маълумот учун, айни пайтда Микель Артета шогирдлари 57 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринда 53 очко жамғарган "шаҳарликлар" жойлашган. Кучли учликни эса 50 очко билан "Астон Вилла" жамоаси якунлаб бермоқда.

Қуйида 26-турда қайд этилган барча натижалар ҳамда турнир жадвалидаги ҳолат билан танишиб чиқишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!