Ads
 
Санкт-Петербургнинг "Зенит" жамоаси 11 январдан Бирлашган Араб Амирликларида ўқув-машғулот йиғинини ўтказади.
 
"Зенит" клуби расмий сайтининг маълум қилишича, ушбу жамоа йиғин давомида қатор ўртоқлик учрашувиларини ўтказади. Хусусан, "Зенит" футболчилари 20 январь куни Дубайда Ўзбекистон чемпиони - "Локомотив" жамоаси билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
 
 
Унгача, санкт-петербурглик футболчилар Германиянинг "Айнтрахт" ва Венгриянинг "Видеотон" клубларига қарши учрашув ўтказади.