ASBC Президенти Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўрин босари Шерзод Тошматовни табриклади

Осиё Бокс конфедерацияси Президенти Серик Конакбаев Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шерзод Тошматовни таваллуд куни муносабати билан табриклади.

Эслатиб ўтамиз, Шерзод Тошматов 2009 йилда Ўзбекистон ҳаваскор ва профессионал муай-тай ассоциацияси раиси сифатида иш олиб борган. 2014 йилга келиб эса у Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

2016 йилда Шерзод Тошматов АИБА ижроқўми аъзоси ва Осиё Бокс конфедерацияси ўринбосари этиб сайланди.

Sports.uz интернет портали жамоаси ҳам Шерзод Тошматовнинг чин дилдан туғилган куни билан табриклайди.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!