Куртуа: Испанияга қарши баҳс охиргиси бўлиши мумкин

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Реал» дарвозабони Тибо Куртуа Бельгия терма жамоасидаги фаолиятини вақтинча тўхтатишини маълум қилди.
 

Маълумотларга кўра, 34 ёшли посбон Миллатлар лигаси ўтказиладиган даврда терма жамоада бўлмасликни режалаштирмоқда.
 

«Кўрамиз. Эҳтимол, Миллатлар лигасида иштирок этмасман, чунки бу энг муҳим мусобақа эмас.

Балки Евро-2028 саралаш босқичига қайтарман. Лекин якуний қарор барибир федерация ихтиёрида.

Бугунги ўйин [Испанияга қарши ЖЧ-2026 чорак финали] мен учун терма жамоадаги сўнгги баҳс бўлиши ҳам мумкин», – дея таъкидлади Куртуа.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!