Моникани мағлубиятга учратган ким?

Лондон шаҳрида аёллар ўртасида ўтаётган Уимблдон турнирида биринчи давра баҳслари кескин ва муросасиз ўтмоқда.

"Катта дубулға" туркумига кирувчи турнирнинг илк босқичида германиялик Юлия Гёргес пуэрториколик Моника Пюигни 6:4, 7:6 ҳисобида таслим қилди.

Шу тариқа иккинчи босқичга йўл олган Гёргес беларуслик Вера Лапко, ёки америкалик Кристина МакХєйлга қарши кортга чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!