Самарқандда ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилади
6-10 февраль кунлари Самарқанд шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади. Мусобақада 2002-2006 йилларда таваллуд топган ёш полвонлар иштирок этадилар. Баҳсларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 250 нафарга яқин спортчи қатнашиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси расмий сайти хабар бермоқда.
Ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати бунгача 8 вазн тоифасида ташкил этилган бўлса, бу йилдан бошлаб Халқаро оғир атлетика федерацияси стандартлари асосида 10 та вазн тоифасида бўлиб ўтади.
Ушбу мусобақа орқали март ойида Лос-Анжелесда ўтказиладиган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун номзодлар саралаб олинади.
Фикрлар